- Advertisement -
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, «Аҳмад Дониш» МФЙ қурилиш компанияларидан бирининг ишчи ходими ичимлик сувида машина юваётгани акс этган хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат зудлик билан Экология вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида ишчи ходимга нисбатан МЖтКнинг 72-моддасига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.
Шунингдек, шу ва шунга ўхшаш ҳолат қайта содир этилмаслиги юзасидан фуқарога нисбатан давлат инспекторлари томонидан қатъий огоҳлантириш ишлари олиб борилди.