Сўнгги пайтларда Ғарбда Қуръонга қарши ҳужумлар кучайгани сабабли Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади.
Онлайн йиғилишда Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ҳам иштирок этади. Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда, Швеция ва Данияда Қуръонга такрорланган ҳужумларни муҳокама қилиш учун йиғилиш бугун бўлиб ўтиши билдирилди.
Йиғилишда, Европада исломофобия кучайган контекстда ИҲТ томонидан ташланиши мумкин бўлган аниқ қадамлар баҳоланиши таъкидланди. Йиғилишда ИҲТга аъзо давлатларнинг Қуръонга қилинган жирканч ҳужумларга қарши муштарак позицияни эгаллаши ҳам муҳокама қилинади.
Бошқа томондан, Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, йиғилишдан олдин Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстром билан телефон орқали мулоқот қилди. Учрашувда Швецияда Қуръонга қилинган ҳужумлар муҳокама қилингани билдирилди.
Вазир Фидан, бу ҳаракатларни сўз эркинлиги ниқоби остида давом эттириш қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади. Фидан, ислом оламида катта реакцияга сабаб бўлган ҳужумларнинг олдини олиш учун Стокҳолм бошқарувидан аниқ қадамлар кутилаётганини қайд этди. Икки вазир учрашувида Швециянинг НАТОга аъзолик жараёни ҳам муҳокама қилинди.