- Advertisement -
Президент Фармони билан Мелибаев Содир Адилович Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Унинг зиммасига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда республикада “HUMO” миллий тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш вазифалари юклатилган.
Шу кунгача С.Мелибаев Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.