Вазирлар Маҳкамасининг “Коллеж ва техникумларда касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
3 ёшгача фарзанди бўлган коллеж ва техникумлар ўқувчи-қизларига масофавий таълим олиш имконияти яратиладиган касб ва мутахассисликлар рўйхатини тасдиқлайди;
2023/2024-ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқийдиган 3 ёшгача фарзанди бўлган ўқувчи-қизларга, уларнинг мурожаати асосида масофавий таълим олиш имкониятини яратади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳага кўра коллеж ва техникумда 5 та соҳа бўйича ўқимоқчи бўлган хотин-қизлар грант асосида таълим олиш имкониятини яратиш режалаштирилган.