16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ўзбекистонда илк бор ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари жорий этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

“Яшил энергия” сертификати қуёш, шамол, гидроенергетика ва бошқа қайта тикланадиган энергия манбаларидан маълум миқдорда энергия ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатдир.

Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи бўлиб “Ўзбекгидроенерго” AЖ таркибидаги ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилди. Эндиликда яшил сертификатлар биржа савдоси орқали маҳаллий ва хорижий ҳамкорларга сотила бошлайди, деб хабар бермоқда “Ўзбекгидроенерго” AЖ ахборот хизмати.

2023 йил 1 июлдан бошлаб “Ўзбекгидроенерго” AЖ тизимидаги гидроелектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилди. Жорий ҳисоб-китобларга кўра, “Ўзбекгидроенерго” AЖ тасарруфида 53 та ГЭС мавжуд бўлиб, умумий гидроенергетик қуввати 2 225 МВтга тенг.

ГЭСларда ишлаб чиқариладиган электр энергия ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Жамият томонидан йилига 7 млн дона “яшил энергия” сертификатлари биржага савдога чиқарилиши ҳамда талабгорларга тақдим қилиш имконияти мавжуд. Бир дона “яшил энергия” сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди).

2030 йилга келиб иқтисодиётимизда энергия самарадорлиги 2 карра оширилиб, қарийб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилади. 10 минг километр магистрал ва 110 минг километр ҳудудий електр тармоқлари барпо этилади.

“Яшил энергия” сертификати (қайта тикланадиган энергия сертификатлари деб ҳам аталади) қуёш, шамол, гидроенергетика ва бошқа қайта тикланадиган энергия манбаларидан маълум миқдорда энергия ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатдир. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти (I-REC) билан келишувга эришди ҳамда ушбу тизимни тартибга солувчи масъул орган (эмитент) сифатида ушбу ташкилот аккредитациясидан ўтган.

Таъкидлаш жоизки, I-REC сертификатлари (“яшил энергия” сертификатлари)ни сотиш мамлакатга экологик масъулият ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишга содиқлигини намойиш этиш имконини беради ҳамда табиий равишда Ўзбекистоннинг халқаро даражадаги экологик рейтингини оширади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×