13.7 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–851-сон, 04.07.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:

— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача);
— мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган.

Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди. Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Қонунга кўра, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга эндиликда қуйидагилар ҳақли:

— Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси;
— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари;
— Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари.

Илгари маъмурий жазо чораларини қўллаш давлат ижрочиларига тегишли бўлган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×