13.7 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Валютани Milliy мобил иловасида тезкор, қулай ва фойда билан айирбошланг!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳозирги кунда мобил иловалар кундалик ҳаётимизда кенг жорий этилган бўлиб, кўплаб йўналишларда тенги йўқ кўмакдошларимизга айланди.

Мисол учун, таом буюриш, поезд ёки самолётга чипта олиш, китоб ўқиш ёки кино кўриш ва ҳоказо — ҳаммаси учун имкониятлар мобил иловаларда мавжуд. NBU Milliy  мобил иловаси ёрдамида эса нафақат банк амалиётларини ўтказиш, балки валютани тезкор, қулай ва фойдали айирбошлаш мумкин.

Ҳамён учун фойдали

Шаҳар айирбошлаш шахобчалари ва банкларга қараганда Milliy иловасида валюталар айирбошлаш  фойдалироқ курсда амалга оширилади. Я‘ни, қанча миқдордаги суммани айирбошлаш ниятида бўлманг, сизда ҳар доим фойда орттириш имконияти бўлади.

Комиссия — 0%

Milliy мобил иловасининг яна бир ижобий жиҳати NBU терминалларида нақдлаштириш учун комиссия олинмайди.

24/7 тартибида ишлаш

Валютани куннинг исталган пайтида, шу жумладан,  дам олиш кунлари Milliy иловасида, ўзингиз учун қулай форматда айирбошлаш мумкин. Зудлик билан пул керак бўлиб қолганда, ҳафта кунига ва кун вақтига қарамай, зарур амалиётни бир неча клик билан амалга оширишингиз мумкин.

Навбат кутишга ҳожат қолмади!

Банк муассасаларида соатлаб навбат кутиш, қадрли вақтни йўқотиш ёки шаҳар бўйлаб айирбошлаш шахобчасини излаш зарурати энди йўқ. Milliy  иловасини App Store ёки Google Play ёрдамида юклаб олинг ва барча қулайликлардан бевосита смартфон орқали фойдаланинг. Илова доимо қўл остингиздаги айрилмас кўмакдошингизга айланади.

Ва ниҳоят, илова орқали  валютани айирбошлаш амалиёти тезкорлиги, осонлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради. Қаергадир бориш, катта қийматдаги пулларни ўзингиз билан олиб юришга ҳожат қолмади.

Бир сўз билан айтганда, Milliy мобил иловаси валютадаги пул маблағларни айирбошлаш воситаси сифатида қулай ва фойдалидир. Илова сизга реал вақтда қулай  валюта курсидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш баробарида, банклар ва айирбошлаш шахобчаларига бориш учун кетадиган вақтни тежаш имконини яратади.

Milliy иловасини юклаб, ҳозироқ бунга ишонч ҳосил қилинг.

Бугун амалдаги курс: https://milliy.nbu.uz/currency-rates

Алоқа марказининг рақами: 1344 

Телефон: (78) 148-00-10

Сайт: https://nbu.uz/uz/


ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×