13.7 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Сирдарёда 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи қурилма ишга туширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарёда 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилди. Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди:

— ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
— ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
— светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
— йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
— йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
— йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
— давлат рақам белгиси орқали автомобил қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×