37.9 C
Узбекистан
Четверг, 15 мая, 2025

Энди ишсиз фуқаролар ҳам пенсия олиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Пенсия жамғармаси ўзини ўзи банд қилган фуқаролар пенсияга чиқа олишлари мумкинлигини эслатди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда эркаклар 60 ёшга, аёллар 55 ёшга тўлганда, уларга тўлиқ пенсия тайинланиши белгиланган. 

Фуқаронинг меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда унга тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланади.

Пенсия жамғармаси хабарига кўра, қонунчиликда ишсиз фуқаролар учун пенсия тайинлаш имконияти ҳам яратилган.

“Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида 78 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоблашнинг бир баробари (330 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади. Демак, ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади”, — дея эслатган жамғарма.
Бугунги кунда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 535 000 сўм.

“Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ. Агар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади”, — дея хабар берган Пенсия жамғармаси.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×