- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарори ва 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ қуйидаги абитуриентлар тест синови учун тўловдан озод этилган:
тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;
ногиронлиги бўлган шахслар;
тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари);
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар;
имтиёз асосида тўғридан тўғри талабаликка тавсия этиладиган абитуриентлар.