19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Инсон қадри улуғлигини таъминлаш бош мақсадимизга айланган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсон – бу дунёда азизу мукаррам қилиб яратилган. У дунёга келиши билан барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўла бошлайди. Инсоннинг қадр-қиммати пок қалбга, эзгу мақсадга эгалиги, ундаги иймон-эътиқод ва қилган гўзал амаллари билан ўлчанади. Инсон қадрини ўлчашнинг ана шу илоҳий мезонлари ишга солингандагина одамлар ҳақиқий қадр топади.

Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар инсон дарду ташвишларини енгиллатиш, унинг фаровон ҳаёт кечиришига қаратилган бўлиб, халқ билан бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича янги тизим яратилди. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган халқчил ғоя қарор топди ва бу тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Жумладан, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг муқаддимасида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида белгиланган муҳим нормани киритилиши юксаклик сари интилишимиздан далолатдир.

 Янги Ўзбекистон стратегиясининг узвий ва давомийлигини таъминлаш билан бирга инсон қадрини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида “Инсон қадри учун” тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони бугунги кунда асосий ғоя ва бош мезон сифатида йўлга қўйилди.

Адлия вазирлиги томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида жорий 2023 йилнинг 2-июнидан -30-июнь кунига қадар “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” ҳуқуқий акцияси давом этмоқда. Шу мақсадда, МФЙ ларда туман адлия бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ҳамкорлигида аҳоли билан учрашув ва оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларда аҳолини қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш, муаммоларни жойида бартараф этиш билан бир қаторда, бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан ёзма мурожаатлар олиниб, иш юритувига қабул қилинмоқда. Аҳоли билан мунтазам равишда ўтказиладиган бу каби юзма-юз учрашувлар, очиқ мулоқотлар ижобий самарасини бермоқда.   

               Шу ўринда айтиш мумкинки, баъзи фуқароларимиз кимга ва қаерга мурожаат қилишни билмасликлари боис ўз дарду ташвиши билан қовурилиб юрганлиги кузатилди. Мурожаатларни ўрганиш жараёнида кўпгина ҳолатларда фуқароларимиз маҳаллий давлат ҳокимияти, қуйи органлар ёки маҳалланинг ўзида ҳал бўладиган масалалар юзасидан тўғридан-тўғри Президент виртуали ёки юқори давлат органларига мурожаат қилганлиги маълум бўлмоқда. Бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 9 ноябрдаги 06-1-20077 хдфу-сон хати ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан белгиланган “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳасини амалга ошириш бўйича режа дастур асосида туман ҳокимлиги вакиллари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари ҳамкорлигида сайёр тадбирлар уюштирилмоқда. Уларда ҳуқуқий маслаҳат ва ҳимояга муҳтож фуқаролар қатнашмоқда, уларни қизиқтирган саволлари бўйича жавоблар бериш, қонунчиликдаги янгиликлар, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти, мурожаат қилиш тартиби каби масалалар батафсил тушунтирилмоқда.

           Айниқса, кекса ёшдаги, кам таъминланган, меҳнатга лаёқатсиз ва ногиронлиги бўлган шахслар моддий таъминот билан бир қаторда ҳуқуқий ёрдам ва ҳимояга муҳтожлари йўқ эмас.

 Хусусан, ўрганиш жараёнида Миробод тумани Банокатий кўчаси 165 уй, 66 ётоқхонада яшовчи фуқаро Ж.Сеитова 2 гурух ногиронлигини расмийлаштириш учун овораи сарсон бўлганлигини билдириб, туман адлия бўлимига ёзган мурожаати иш юритувига қабул қилинди ва хулоса олиш учун Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилди.

Мазкур 165 уй умумий ётоқхонада яшайдиган бир гурух фуқароларнинг мурожаатида 2 чи қаватга ичимлик суви чиқмаслигидан норозиликларини билдиришган. Улар ҳокимиятга бир неча бор мурожаат қилишсада, ҳеч қандай натижа бўлмаган. Бу масалаларда Конституциямизнинг 2 чи моддасида белгиланган Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги тўғрисидаги норма талабларини бузилишига олиб келган.

Ташисти МФЙ, 2-берк Тузел кўчаси, 13-уйда яшовчи фуқаро Исламбек Рисбековнинг уй-жой ер майдони 0,1139 кв.м ташкил қилган ер майдони Тошкент вилояти ҳокимининг 02.02.2018 йилдаги 128-сонли қарори ва Қибрай туман ҳокимлигининг 02.02.2018 йилдаги 473-сонли қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун зарур бўлганлиги сабабли олиб қўйилган бўлса-да, орадан салкам 5 йил ўтибдики, фуқаролар компенсация тўловларини ололмасдан сарсанорликда юришибди. Бу масала юзасидан фуқаро И.Рисбековнинг манфаатида Миробод туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судига киритилган даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар Қибрай туман ҳокимлигидан И.Рисбеков фойдасига 144.625,00 сум миқдорида компенсация пуллари ундирилди.

  Шу каби ҳолатлар бўйича фуқаро Д.Алимухамедовнинг манфатида судга киритилган даъво ариза қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан Д.Алимуҳамедовга нисбатан 42 миллион 894 минг 677 сум сўм компенсация тўлаш мажбурияти Қибрай туман ҳокимлигидан ундирилди.

Шунингдек, фуқаро С.Кушербаевнинг манфаатида Миробод туманлараро судига киритилган даъво ариза ҳам қаноатлантирилиб, унинг фойдасига жами 509 671 000 сўм пул маблағини ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори билан Қибрай туман ҳокимлиги зиммасига мажбурият юклатилди.

 Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 65-моддасида киритилган норма бу каби салбий ҳолатларга мутлоқ чек қўйди. Яъни, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилди.

Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глобализация жараёнлари ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан уларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга оид механизмларни ишлаб чиқишга ундамоқда.

          Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 11 апрель куни “Ёшлар билан индивидуал ишлашни ташкил этиш” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳақида тўҳталиб, улар билан ишлаш борасида бир қатор янги ташаббуслар илгари сурилди.

          Ушбу топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида Миробод туманидаги 27 232 нафар ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилганида улар 3 тоифага ажратилган. Шундан “қизил тоифага” кирган ёшлар 842 нафарни ташкил қилади. Бу, албатта, ачинарли ҳолдир. Ушбу ёшларнинг 34 нафари Миробод туман адлия бўлимига бириктирилган бўлиб, уларнинг ижтимоий аҳволи МФЙ раиси ҳамда ёшлар етакчилари билан биргаликда уйма-уй юриш орқали ўрганилганда, кўпчилиги таълим олиш мақсадида мурожаат қилишган.

          Жумладан, “Банокатий” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро У.Абдунабиев, Ш.Абдунабиева ва А.Азимова билан суҳбатлашилганда, олти 6 ойлик тил ўрганиш ўқув курсида ўқишида амалий ёрдам беришни сўрашган. М.Макаренко эса 110-сонли мактабда бўлиб ўтган учрашувда, ИТ бўйича ўқув курсга қатнаш истагини билдириб, ноутбук олишда амалий ёрдам сўраган.

           Қувонарлиси, уларнинг моддий томондан имконияти бўлмасада, билим олиш ва жамиятда ўз ўрнини топишга сидқидилдан ҳаракат қилишмоқда. Бу масалалар бўйича жорий йилнинг 19 июнь куни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Миробод туманида жойлашган 110-сонли мактабда “Қизил тоифадаги” ёшлар билан ўтказилган учрашувда уларнинг муаммоларини тўлиғича бартараф қилиш чоралари кўрилди.

          Конституциямизнинг 79 моддасида Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши белгиланган.

          Шундай экан, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар тақдирига бефарқ бўлишга ҳеч қайсимизни асло ҳаққимиз йўқ. Зеро, улар бизнинг келажагимиз ва жамиятимиз таянчидир.

                          Аброр Бердиев, Миробод туман

адлия бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×