28.6 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

2030 йилга бориб дунёда қандли диабет билан касалланганлар сони 643 миллионга етиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

унёда қандли диабетга чалинганлар сони ортиб бормоқда. 2021 йилги маълумотларга кўра, сайёрамизда 537 миллион ёши катта инсонлар диабет билан яшайди, бу ҳар ўнинчи кишидан бири диабедга чалинган деганидир. 2021 йилда диабет 6,7 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. Aгар бу тенденция давом этса, расмий прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб дунёда бундай ташхис билан касалланганлар сони 643 миллионга ва 2041 йилга келиб 783 миллион кишига кўпаяди.

Хавф омиллари

Қандли диабет ривожланишининг хавф омиллари: ортиқча вазн, семириб кетиш, ирсият, одатдагидек паст жисмоний фаоллик; ҳомиладорликда қандли диабед ёки аёллар учун ҳомиланинг катта туғилиши, артериал гипертензия, «ёмон» холестерин даражасининг кўтарилиши — паст зичликдаги липидлар ёки триглицеридлар, паст даражадаги «яхши» холестерин — юқори зичликдаги липидлар, юрак-қон томир касалликлари мавжудлиги.

«Ушбу хавф омилларининг баъзиларини ўзгартириш, уларни камайтириш ёки бутунлай йўқ қилиш мумкин. — Хорижий барча клиник тавсияларда биринчи ўринда турмуш тарзини ўзгартириш, углевод алмашинувини назорат қилиш, қон босими ва юрак-қон томир хавф омилларини камайтириш туради. Юқори вазн ва чекиш сўнгги 30 йил ичида беморларда ногиронлик учун асосий хавф омилларидан бири бўлиб турибди» — дейди эндокринолог.

Чекишни ташлаш

Чекиш 2-тоифа диабет билан оғриган беморлар учун асосий хавф омилларидан биридир. Чекиш ва қандли диабет ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик батафсил ўрганилган. Кўпгина тадқиқотларга кўра, фаол чекувчиларда чекмайдиганларга қараганда диабет ривожланиш хавфи 30-40% га юқори.

Чекишни ташлаш тавсия этилади ва вазн ортиши хавфи мавжуд бўлса ҳам зарур, чунки вазн ортиши чекишни ташлашнинг афзалликларини камайтирмайди, дейилади Европа Кардиология Жамияти кўрсатмаларида.

Оксфорд университетида ўтказилган 8 йиллик тадқиқотга кўра, бироз вазн ортган ҳолда чекишни ташлаган беморларда юрак хуружи хавфи юқори даражада 67 фоизга ва инсулт хавфи 25 фоизга камайган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×