3.6 C
Узбекистан
Понедельник, 30 декабря, 2024

“Дрейф” учун – 300 минг сўм!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,160участниковПодписаться
- Advertisement -

Кейинги пайтларда йўл ҳаракати қоидаларини менсимасдан, серқатнов йўлларда ўзи  истаган тезликда ҳаракат қилаётган ҳамда бу жараёнда ўз “ҳунари”ни кўрсатишга интилаётганлар, шу билан машҳурликни қўлга киритиш илинжида бўлган ёшлар кўпайиб бораётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Келин-куёвни расмий никоҳ қайди (ЗАГС)га олиб бораётиб, ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдириб, “дрейф” қилганёш ҳайдовчилардан биридан нега бундай қўпол ҳуқуқбузарликка йўл қўйдинг деб сўраганда, у шундай жавоб қайтарган: “машинада ўтирган куёв жўраларидан бири машинани чийиллатиб ҳайдасанг 300 минг сўм бераман, деди. Мен ҳам унинг истагини бажардим”.

Бу воқеани гапириб берган Самарқанд вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) ходими бундай “қаҳрамонлар”га чора кўрилаётганлигига қарамасдан, улар сони сезиларли камаймасдан келаётганлигини афсус билан қайд қилиб ўтди.

Йўлларимиздаги бошқа ҳуқуқбузарликлар ва улар туфайли содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) сони ҳам камаймасдан келмоқда. ЙТҲ олдини олишда жамоатчилик кучидан фойдаланиш, бундай ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва оқибатлари билан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида вилоят ЙҲХБ ва вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси яхши ташаббус бошладилар.  Шаҳар кўчалари бўйлаб ЙҲХБ ходимлари журналист ва блогерлар ҳамроҳлигида рейдлар ўтказиладиган бўлди. Ҳар бир ҳодиса жойида кўриб чиқилади ва муҳокама этилади ҳамда ҳар бир ҳолат билан жамоатчилик хабардор қилинади.   

Куни кеча ана шундай қўшма рейд ташкил этилди. Икита махсус машинага миниб, вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари Хуршид Сафаров ва инспектор Заррух Исоқов ҳамроҳлигида йўлга чиқдик. Рейд давомида бурилаётганда пиёдага йўл бермаслик, ҳужжатсиз машина бошқариш, ойнани меъёридан отриқча қорайтириш, ўзганинг машинасини ишончномасиз бошқариш, ходимнинг машинани тўхтатиш ҳақидаги ишорасига бўйсунмаслик каби қатор ҳуқуқбузарликларга гувоҳ бўлдик.

Дастлаб, 68 ёшли такси ҳайдовчиси бурилишда пиёдага йўл бермагинлиги учун тўхтатилди. Ҳайдовчи пиёдани кўрмаганлигини рўкач қилди.

Ойнаси қорайтирилган BMW машинаси тўхтилиб, ҳужжатлар текширилганда маълум бўлдики, олд ён ойналар меъёридан анча ортиқ қорайтирилган экан. Меъёр 70 фоизгача бўлган ҳолда, ойналар 96 фоиз қорайтилиган бўлиб чиқди.

Йўлда кетаётиб, кўзимиз давлат рақами бўлмаган “Дамас” русумли машинага тушди. Тўхтатилганда, 25 ёшли ҳайдовчи ҳужжатсиз ҳаракатланаётганлиги маълум бўлди. Машина олд қисмида давлат рақами ўрнатилган эди. Ҳайдовчининг сўзларига қараганда, орқа томондаги рақам ёзилган лавҳа яқиндагина тушиб қолган экан. Аммо у нега ҳужжатсиз машина рулига ўтирганини тушунтириб беролмади.

Шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётганимизда, рация орқали бир ҳайдовчи инспекторнинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлганида мажбуран тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилди. Зудликда воқеа жойига етиб бордик.

“Дамас” ҳайдовчиси оиласи билан саёҳатга Сухондарё вилоятидан келганлигини, бурилишда хато қилиб, йўл қоидасини бузганлиги ва чорраҳада тўхтатиш имкони бўлмаганлигини уқтириб, ўзини оқламоқчи бўлди. Аммо нега бировнинг уловини ишончномасиз бошқараётганлигини тушунтира олмади.

Шундан сўнг қоидабузарларнинг машинаси вақтинча сақланадиган жарима майдончасига қараб йўл олдик. Бу ерда тўй кортежи таркибида ҳаракатланиш пайтида “дрейф” қилиб, ўзи ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчи билан учрашдик. Ҳайдовчидан нега бундай хавфли трюклар қилдинг деб сўраганимизда, у “қизиққонлик қилдим, бошқа такрорланмайди” деган умумий жавоб билан қутилди. Ўзича қутулди. Аммо жаримадан қутала олмайди.

Шундай қилиб, икки ярим  соат ичида ана шу қоидабузарликлар гувоҳи бўлдик. Бир таҳлил қилиб кўрилса, уларнинг деярли ҳаммаси эътиборсизлик ёки манманлик оқибати. Уларга йўл қўймаслик, олдини олиш мумкин эди. Шундай экан, профилактика ишларига эътибор кучайтирилса, мунтазам равишда қоидабузарликлар таҳлили этиб борилса ва тарғибот-ташвиқот ишлари тўғри йўлга қўйилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×