24.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 6 октября, 2024

Уч вилоят сарҳисоби

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари томонидан тузилган Республика ишчи гуруҳи Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА

“Қизил ҳудуд”га киритилган маҳаллалар ҳолатини яхшилаш мақсадида 2023 йилда дастурларга тушмаган ички тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизиш мақсадида вилоятнинг 12 та маҳаллаларида 80,4 км йўллар танлаб олиниб, тўлиқ шағаллаштирилди. Ички йўлларнинг жами 289,8 км қисми таъмирланди.

Аҳолига 6 247,3 тонна қўшимча суюлтрилган газ етказиб берилди. 16,4 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 3 та тик қудуқ (скважина) қайта тозаланди, 1 дона сув миноралари ўрнатилди, 52 та сув насослари таъмирланиб қайта ўрнатилди, 12 та сув насослари янгиланди. 120 та янги электр устунлар ўрнатилди, 176 та трансформатор мукаммал таъмирланди, 388,7 км электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланди ва 29,9 км янги электр узатиш тармоқлари тортилди.

Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан май ойида 1 140 нафар фуқарога 49 429,2 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди;

Аёллар дафтари” даги 10 604 нафар хотин-қизларга 6 036,6 млн. сўм, “Ёшлар дафтари” даги 1 577 нафар фуқарога 2 413,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Вилоятда ўтказилган тиббий кўриклар давомида 230 287 нафар фуқаролар қамраб олинди, 81 698 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланиб, 1 768 нафари (вилоят, шаҳар, туман миқиёсидаги) шифохоналарга ётқизилди. 131 нафар эҳтиёжманд фуқароларга жами 147,7 млн. сўмлик реабилитация воситалари етказиб берилди.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА

Фуқаролар мурожаатларида уй-жой, кўчмас мулк бузилиши эвазига компенсация тўлаб берилмагани юзасидан муаммо ўрганилиб, 42 нафар фуқарога 9,1 млрд. сўмлик компенсация пуллари тўлаб берилиши бўйича Хоразм вилояти ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. 

Аҳоли розилигини таъминлаш мақсадида қисқа вақт ичида барча куч ва воситаларни жалб этган ҳолда ички йўлларни шағаллаштириш бўйича ишлар ташкил этилди. Республика ва маҳаллий бюджетдан 4 млрд. сўм маблағ жалб этилиб, масъул ташкилотлар иштирокида вилоят Штаби тузилди ва жами  100 км ички йўлларни шағаллаштириш ишлари бошланди. Шундан жами 18,8 км қисми таъмирланди.

Аҳолига 309,6 тонна қўшимча суюлтрилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 93 та темир бетон таянчлар,  2 та трансформатор ўрнатилди, 1,0 км тармоқ тортилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 0,5 км тармоқ тортилди, 0,2 км оқова сув қувури алмаштирилди ва 1 та трансфарматор, 2 та зулфин янгидан ўрнатилди, 2 та насос таъмирланди.  9 та туман (шаҳар)даги 40 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Ҳудудларда ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 34 304 нафар фуқаролар қамраб олинди, 10 420 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланган бўлиб, 785 нафари шифохоналарга ётқизилди. Юқори технологик операцияларга мухтож 9 нафар беморга Республика ихтисослаштирилган марказларида даволаниш учун ордер берилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 438 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 57,5 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 608 нафар фуқарога 15,6 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 106 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 416,7 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.

Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан “Темир дафтар” рўйхатидаги
67 нафар фуқарога ва эҳтиёжманд оилаларга жами 325,9 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 485 нафар хотин-қизларга 433,2 млн. сўмлик амалий ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 163 нафар фуқароларга 506,4 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

Жами 30,4 км ички йўллар шағаллаштирилди, 3,8 км ички хўжалик йўлларига асфальт қопламаси ётқизилди. Аҳолига 94,4тонна қўшимча суюлтрилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 та темир бетон таянчлар янгиланди ҳамда 21,5 км тармоқ тортилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 2 150 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.

Бекобод шаҳри, Чиноз, Қуйи Чирчиқ ҳамда Тошкент туманларида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, ушбу кўрик давомида 883 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланган. Тиббий кўрикларда касаллик аниқланган 841 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 42 нафар беморларга туман ва вилоят муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Тошкент вилояти ихтисослаштирилган муассасалари мутахассислари томонидан 20 нафар беморларга юқори технологик операциялари ўтказилди ва июнь ойининг охирига қадар яна 72 нафар беморга операция режалаштирилди. Вилоятда 66 нафар эҳтиёжманд фуқароларга реабилитация воситалари етказиб берилди.

Тижорат банклари томонидан 2 378 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 180 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 633 нафар фуқарога 15,5 млрд. сўм имтиёзли кредитлар, уй-жой сотиб олиш учун 91 нафар фуқарога 15 млрд. сўм кредит ҳамда таълим кредити йўналишида 6 нафар фуқарога 45 млн. сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, вилоятда “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари томонидан 580 нафар фуқарога жами 14,6 млрд. сўм миқдорида кредит ажратиш учун тавсиянома берилиб, кредит ажратиб берилди. Бундан ташқари, “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан 67 нафар фуқарога жами 271,2 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари ҳисобидан тикувчилик фаолиятини бошлаш учун тикув машиналари етказиб берилди.

Ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва ҳал этиш мақсадида аниқ молиялаштириш манбалари, ижро муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланган ҳолда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

Кейинги босқичда Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида давом эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×