18.1 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

ССВ: Вазир Гематология марказида даволанаётган бемор болажонларни байрам билан қутлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Болалар — ҳаёт давомчилари, келажак эгалари. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, соғлом вояга етказиш ҳар бир давлат олдидаги юксак масъулиятдир. Қувонарлиси, юртимизда ёш авлод айнан ана шундай меҳр-эътибор ва ғамхўрлик оғушида улғаймоқда.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий марказида бўлиб, бу ерда даволанаётган жажжи беморлар ҳолидан хабар олди.

Вазир болажонлар ва уларнинг ота-оналарини байрам билан қутлар экан, юртимиздаги ҳеч бир ўғил-қиз эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмаслигини таъкидлаб, уларга тезроқ соғайиб кетишлари ва ўз оилалари бағрига қайтишларини тилади. Шундан сўнг болажонларга байрам совғалари ва давлат томонидан ажратилган зарур дори воситалари топширилди.

Маълумот ўрнида Президентимизнинг 2021 йил 27 майдаги тегишли қарорига мувофиқ юртимизда болалар гематологияси ва онкологияси соҳаси катталар шифохонасидан ажратилиб, алоҳида марказга айлантирилди. Муассасанинг янги биносида шифо ўринлари сони 180 тага етказилди.

Айни пайтда марказда бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган.

Қолаверса, бу ерда госпитал турдаги “Меҳрли мактаб” ташкил этилган бўлиб, унда умумий ўрта таълим билан бир қаторда мактабгача таълим дастури бўйича ҳам билим берилади. Мактабда бир йилда 1000 нафаргача бола даволаниш билан бир вақтда таълим олиши ва қизиқарли машғулотларда қатнашиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жанубий Корея олимлари 15 дақиқада сунъий олмос яратишди

Жанубий Корея олимлари сунъий олмосни бир неча дақиқада ўстиришга ёрдам берадиган техникани ишлаб чиқди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.  Янги усул суюқ металларни аралаштиришга...

Больше похожих статей

×