Тавсиянома Республика олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида 6 та мезон асосида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.
Қўшимча давлат гранти учун жами 2000 та квота назарда тутилган бўлиб, тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали 8 июнга қадар онлайн ариза қолдиришлари лозим.
Тавсиянома олиш учун талабгорларнинг аризалари 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.
Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бир йил муддатга берилади.
Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Манба:Aniq.uz