14 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш тартиби қандай?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш у жойдаги мулкдорлар розилигига асосан амалга оширилади. Ертўладан жойлар фақат ертўлада шуғулланилиши мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади:

— озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);
— маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхона, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
— умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
— банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
— алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
— газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;
— бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
— гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
— рассомлик ва ҳайкалтарошлик;
— хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
— видео ва фотосуратга олиш, компьютер хизматлари;
— таржима ва таҳрир хизматлари;
— дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
— кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
— риэлторлик фаолияти;
— газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
— жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
— давлат ташкилотларини жойлаштириш;
— суғурта ташкилотларини жойлаштириш.

— Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.

— Ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди.

Манба:Xuquqiy axborot канали

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×