24.2 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Иштихон туманидаги оммавий қабули ҳам суд-ҳуқуқ, иқтисодий-ижтимоий соҳалар масъулларини айни шу эзгу мақсад йўлидаги ягона платформада бирлаштирди.

Ноҳақдан ҳақни ажратиш, йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш, ҳар бир нарсани ўз номи билан аташ… – Президент Халқ қабулхонаси ташкил қилаётган очиқ-жонли мулоқотларнинг энг муҳим кейслари. Тақдирлар турфа, масалалар ҳар хил, аммо ҳақиқат битта: муаммоси ҳал бўлган инсоннинг чиндан ҳам елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлади.

Оммавий қабулда адолат истаб Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва судьяларга мурожаат қилаётган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этди.

Қашқадарёлик Равшан Жовлиевнинг Олий суд масъулларига мурожаатидан сўнг ички ишлар идораларида ишлаб, 2021 йилда ноҳақ қамалган ўғли Мақсуд Жовлиевни оқлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

— Адолат бор экан, Олий суд боламни оқлаб берди, — дейди Р.Жовлиев. — Бугун бу ҳақдаги ҳужжатларни олдик. Олий суд раисига миннатдорлик билдириш учун қабулга келдим. Адолатни қарор топтирган раҳбариятга, судьяларга минг раҳмат!

Самарқандлик ёш тадбиркор Нурилло Абдумажидовнинг мурожаатидан сўнг эса назорат касса аппаратида нотўғри суммага чек урилгани оқибатида ортиқча ҳисобланган 30 миллион сўмдан зиёд солиқ қарздорлиги суд тартибида бекор қилинди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан мулоқотлар асосида 8 нафар собиқ ходим ички ишлар органларига ишга тикланган бўлса, тизимда ишлаш истагини билдирган 24 нафар мурожаатчига навбатдаги танловда қатнашишга рухсат этилди. Дейлик, сурхондарёлик Мансур Шукуров 12 йил, самарқандлик  Бекмирза Баҳодиров эса 13 йил деганда яна қадрдон соҳасига ишга қайтяпти.

Бош прокуратура масъуллари билан мулоқотлардан сўнг  иштихонлик Сайёра Шокированинг ҳам бағри бутун бўлди. Етказилган зарарни маълум муддатда қоплаш шарти билан аёлнинг 24 яшар ўғлига нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинди.

Оммавий қабул давомида Солиқ қўмитаси мутасаддиларига ҳам кўплаб мурожаатлар бўлди. Уларнинг баъзилари ижобий ҳал этилган бўлса, ўрганиш талаб этиладиганлари назоратга олинди. Шунингдек, айрим мурожаатлар бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокими, бошқарма ва идоралар масъуллари ҳам шу ерда қайд этилган идораларга тегишли бўлмаган мурожаатлар бўйича жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди. Уларни қийнаб келаётган муаммо ва масалаларини эшитиб, ҳар бир мурожаатни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Хуллас, Иштихондаги оммавий қабулда кўриб чиқилган жами 2 минг 294 та масаланинг 1 минг 33 таси жойида ҳал қилиниб, 87 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 1 минг 174 та масала назоратга олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун...

Больше похожих статей

×