- Advertisement -
Самарқанд шаҳри 26-27 май кунлари ушбу нуфузли форумга мезбонлик қилади. Саноқли дақиқалардан сўнг «Silk Road Samarkand» мажмуаси Конгресс марказида халқаро тадбирнинг расмий очилиши бўлиб ўтади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур анжуманда икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, дипломатик корпус вакиллари, етук олимлар ва экспертлар, Германиянинг етакчи хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.