20.8 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Оиланинг муқаддаслигида аёллар роли!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбек оилаларининг  ички ҳаётида шундай ҳолатлар ҳам борки, булар кўпроқ оила қурувчи ва  ота-оналарнинг дунёқарашлари, ҳаётий тажрибалари таъсирида содир бўлади. Буларни асосан келин олиш ёхуд куёв танлашларда кўришимиз мумкин. Яъни, мустаҳкам, бахтиёр, саодатли оилаларнинг пайдо бўлиши ва барқарорлиги ички муносабатларга  ҳам кўп жиҳатдан  боғлиқдир.

Бу ўринда, албатта ҳар қандай оиланинг вужудга келиши—муносиб келин ва куёв танлашдан бошланади. Халқимизда, “Онасини кўриб, қизини ол—отасини  кўриб, бўзини ол”, деган нақл бор. “Қобуснома”да шундай ёзилган: “Хотин олсанг, улуғ салоҳлиғ (яхшилик) хонадондин талаб қилғил. Ҳар турлук авбошнинг қизин олмағил,  нединким, хотинни уйнинг  кадбонлиғи (рўзғор сариштаси) учун  олурлар, шаҳват учун олмаслар! Хотин камолга  етғон, оқила бўлғон, онасининг кадбонлиғин, отасининг катхудолиғин (рўзғор бошқарувчи) кўрғон ва билғон бўлсун.

Агар бундоқ назонин қўлингга тушса, уни  асло қўлдан чиқрмағил ва  жағд қилиб уни олғил…”   Қандай аёлга уйланмоқ хусусида  буюк бобокалонимиз Юсуф Ҳос Ҳожиб айтганлари  бугунги кунимиз учун ҳам  ибратлидир. Яъни, ким  хотин олмоқчи бўлса, тўрт тоифадан ташқари  бошқа тоифа хотин олмайди. Баъзилар зўр иштиёқ билан яхшигина бой хотин истайдир, баъзи бировлар эса кўз тикиб чиройлисини истайдилар. Тағин бировлар таги аслларини сўроқлайдилар, улар улуғлик номидан фахрланадилар.

Тағин баъзи бировлар фаросатли, андишалигини истайдилар. Ўшандайини топсалар, дарҳол унга ўзларини  улайдилар. Булардан  энг афзалини оладиган бўлсанг, бой хотин истовчи ақли роса, сен унга  қул бўлиб қолмагин! Фикри-зикри мол билан  бўлиб, тилини узун қилади, унинг  мол истаб қилган ғурбатларини кўтариш керак бўлади, деган алломанинг фикрлари ниҳоятда ибратлидир.

Дарҳақиқат, уйланиш ёки турмушга чиқиш инсон ҳаётидаги энг муҳим ва ўта  масъулиятли ҳолатлардан ҳисобланади. Яъни, инсон ҳаётининг кейинги   даврлари саодатли, бахтиёр ёки аксинча бўлиши кўп жиҳатдан оила қуришдаги илк масъулиятли ҳолатга боғлиқдир. Шу маънода Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) шундай дейдилар: “Фарзандларингга она бўладиган аёлни яхшилаб танлаб олинглар”. Ота-она фарзанд уйлантиришда тўғри йўлни танлай билса, яъни  Қуръони Карим, Ҳадиси шариф ҳикматларига амал қилиб, рўёбга оширса, албатта келини солиҳа хотин  сифатида Оллоҳ зикрида ҳам юксак туйғулар ила ардоқланади.

Солиҳа аёллар асли қандай аёллар? Аллоҳ таоло Қуръони  Каримнинг  “Нисо” сураси 34-оятида, аёлларнинг  хулқига қараб икки тоифа – солиҳа ва ношиза (итоатсиз)га  ажратади ва “солиҳа аёллар одобли, Аллоҳ ва эрларига итоатли, ибодатли, эрлари йўқ вақтларида ўз номуси ва эрнинг топганларини сақлайдиган, Аллоҳнинг  инояти ва муҳофазасида мазкур ҳислатларга эга бўлган аёллардир”, — деб қайд қилинган.

Тарих ва инсоният ҳаётининг кўп йиллик тажрибаси шуни исботлайдики, имони мустаҳкам одамлардан ёмонликнинг содир бўлиши кузатилавермайди!? Шундай экан,  солиҳа  аёлларимизга инсон аҳлининг эҳтироми ҳамиша юқори  бўлган.

                              Ватанни Она, деб бекор айтилмас,

                              Она буюрганда, йўлдан қайтилмас,

                              Сен ўзинг Каъбамсан, Байтул Муқаддас.

Аёлнинг фарзандни дунёга келтириб, тарбияси ва камолидаги  мислсиз ва ададсиз хизматлари улуғ ва қутлуғ туйғуларга сўзсиз муносибдир.

 Халқимизда, “эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин”, деган  мақол бор. Зеро, “оилани—оила, жамиятни—жамият қиладиган ҳам хотин” . Демак, оилада аёлнинг ўрнини ҳеч нима билан қиёслаб бўлмайди. Аёл—бу оила, оила – бу аёл демакдир. Ибратли оилани пок аёллар яратади. Ибратли  аёллар эса ҳар қандай жамият учун  мустаҳкам таянчдир. Пок аёлни улуғламай, унга  интилмай бўладими? Ҳазрат Алишер Навоий ёзади:

Юз туман нопок эрдин яхшироқ,

Пок хотинлар аёғининг изи.

Дарвоқе, бу мўътабар қитъа ҳар бир аёл, оила учун шиорга айланиши лозим, деб ўйлаймиз. Бизнингча, “Оқила ва пок аёл хонадони—фаиз ва осойишталик максани”, деган ҳикматли фикрни ҳар бир  ФҲДЁ биносининг  пештоқига ёзиб қўйилса, айни муддао бўлар эди. Унда руҳий-илоҳийлик, ҳар қандай шароит ва вазиятда одамни  суядиган ҳикмат мужассамдир.

Аллоҳ таоло илм-маърифат соҳиби бўлган инсон мақомини  фаришталар мақомидан  устун қўйди. Аслида ҳам одамнинг инсонлик фитрати илмга,  маърифатга  интилишида эди. Фарзанд камолот босқичларини фақат шу қудрат мадади ила босиб ўтади. Бунинг бошқа йўли йўқ! Бўлиши мумкин ҳам эмас!? Илмни тушуниши ва англаши инсонни камолотга  етказади.

Азизиддин Насафий “Комил инсон” номли китобида ёзганидек, комил инсон қуйидаги тўрт нарсага мукаммал шаклда эга бўлган инсондир. Уларнинг биринчиси—яхши сўз, иккинчиси—эзгу фаолият,  учинчиси—гўзал ахлоқ, тўртинчиси—илм. Тарбиянинг  бу тўрт бўғинини бир-биридан ажратиб бўлмайди. Улардан буниси энг муҳими, бошқаси кейинда туради, — деб даражалаш хато фикрлашдан бошқа нарса эмас?! Тарбияда буларнинг барчасига бирдек масъулият билан қараш ниҳоятда зарурдир

Аброр Бердиев,

Миробод туман адлия бўлими бош юристконсульти            

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент ЕТТБ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва...

Больше похожих статей

×