20.7 C
Узбекистан
Понедельник, 16 сентября, 2024

Грантда ўқиган битирувчилардан уч йил ишлаб бериш мажбурияти олиб ташландими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда грант асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш талаби бекор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар юзасидан вазирлик қуйидагиларни маълум қилди:

Қайд этилишича, Президентнинг 2005 йил 2 июндаги қарори 6-бандида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш юклатилган.

Мазкур топшириққа мувофиқ 2005 йил 7 июлдаги 58, 154-1, 19 ва 02/2658-сонли қарор (https://lex.uz/docs/755838) билан Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган. Унда олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида таҳсил олиб тамомлаган битирувчиларнинг уч йил ишлаб бериш мажбурияти белгиланган.

Давлат раҳбарининг 2022 йил 15 июндаги 279-сон қарори 3-иловасига мувофиқ Президентнинг айрим қарорлари, жумладан, 2005 йил 2 июндаги 92-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди. Аммо мазкур қарор ижросига кўра ишлаб чиқилиб, тасдиқланган Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотмаган.

Бу қуйидагича изоҳланади:

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддаси биринчи қисмига кўра “Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим”.

Шунга кўра, ҳозирга қадар низомдаги тартиблар янги ҳуқуқий нормаларга зид эмас ва ушбу низомни ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича қоида бирор-бир норматив ҳужжатда кўзда тутилмаган.

Бундан кўринадики, олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида тамомлаган битирувчиларнинг уч йил ишлаб бериш мажбурияти ҳозирги кунда ҳам амал қилади.

Шу ўринда, барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан фақат расмий манбалар орқали эълон қилинадиган хабарларни тарқатишларини сўраб қолардик, — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда "Mercedes-Benz" русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди. "Toshshahartransxizmat"нинг маълум қилишича,...

Больше похожих статей

×