20.7 C
Узбекистан
Понедельник, 16 сентября, 2024

Болаларнинг хавфсизлиги эътиборда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов ҳузурида қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, яқинлашиб келаётган “Cўнгги қўнғироқ” тадбирлари ҳамда ёзги болалар оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш масалалари муҳокама марказида бўлди. 

Тадбирда сўз олган бошқарма бошлиғи жойлардаги ИИБ раҳбарлари қолган сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда оромгоҳларга олиб борувчи йўлларни тўлиқ таъмирлаш ишларини амалга ошириш чораларини кўриш, болаларни оромгоҳларга фақат ЙПХ патрул автомобили кузатуви остида, техник соз (ЙҲХБ томонидан техник кўрикдан ўтказилганидан сўнг) автобусларда олиб борилиши алоҳида назоратга олинишини таъкидлади. Шунингдек, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари вақтида жамоат тартиби, фуқаролар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулиятли вазифалар юклатилди. 

Ҳудудлардаги бевосита йўл четида жойлашган мактаблар олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ инспекторлари бириктирилиши, мактабларнинг жойлашган жойига қараб транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш, имкон қадар ўша куни барчага жамоат транспортида ҳаракатланиши бўйича тавсия бериш, чўмилиш хавфзалари алоҳида назоратга олиниши, анҳор, канал ва чўмилиш хавфзаларида чўкиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилиши белгиланди.

Барча МФЙлардаги 5 талик (МФЙ раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва аёллар бўйича маслаҳатчи) тўлиқ ҳудудидаги мактабларга бориши, ушбу тадбирларда иштирок этиши ва унга “бош-қош” бўлиши лозимлиги, жойларда мактаб маъмурияти ўзбошимчалик билан болаларнинг ота-оналари билан келишиб, турли дабдабали тадбирлар  қилмаслиги таъкидланди. 

“Жорий йил “1 июнь – Халқаро болалар куни” байрами даврида ҳам хавфсизлик чоралари худди юқорида белгиланган тартибда бўлиши назоратга олинсин. Истироҳат боғлари атрофида ИИО ва МГ ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш чоралари кўрилсин. Шунингдек, охирги пайтларда боғлардаги аттракционлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кўп содир бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда аттракционлар эгалари билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш йўлга қўйилсин” – деди Бошқарма бошлиғи.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда "Mercedes-Benz" русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди. "Toshshahartransxizmat"нинг маълум қилишича,...

Больше похожих статей

×