19.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ислом цивилизацияси маркази ўз фондини бошқа музейлар коллекцияси ҳисобидан бойитмоқчими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Нега Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти ўз фондини бойитиш учун ишлаш, изланиш, тадқиқот олиб бориш, керак бўлса, азият чекишни истамасдан, бошқа музейлар, архивлар ва турли муассасаларда сақланаётган қимматли ашёлар, қўлёзмаларга кўз олайтиради, ўтирган жойидан уларни қўлга киритишга интилади?

Қўлимга Ислом цивилизацияси маркази Ш.Миноваров имзо қўйган ҳужжат келиб тушди. Унга кўра мамлакатимиздаги музейлар ва бошқа муассасаларда сақланаётган тарихий экспонатлар, қадимий ёзма манбаларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиб, уларни Марказ тасарруфига ўтказиш бўйича таклифлар киритиш белгиланган.

Афсуски, бу Ислом цивилизацияси марказининг жойлардаги тайёр экспонатларни қўлга киритиш учун қилган биринчи уриниши эмас. 2019 йилда Марказ ташкил этиши арафасида унинг раҳбарияти Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси такибидаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи экспонатларидан 219 та энг ноёбларини олиб кетишга қарор қилган эди. Ўшанда жамоатчиликнинг кескин норозилиги сабаб бу талаб қондарилмасдан қолдирилган эди. Бу ҳақда Nuz.uz сайти ҳам мақола эълон қилган эди (https://nuz.uz/obschestvo/44475-kak-kulturnyy-tashkent-razoryaet-istoricheskiy-samarkand.html ).

Аммо шундан кейин ҳам вилоятларда сақланаётган ноёб ашёлару қўлёзмаларни Тошкентга кўчириш иштиёқи тўхтамади. 2021 йил июль ойида Бухоро давлат университети профессори Ҳалим Тўраев “Халқ сўзи” газетасида эълон қилган “Бухоро қўлёзмаларини Бухорода сақлайлик!” номли мақоласида “сўнгги йилларда Бухорода сақланаётган қўлёзмаларга дахл қилиш ва уларнинг айримларини марказда тўплаш кайфияти яна жонланмоқда” деган хавотирни билдирган эди.    

Муаллиф ўз мақоласида жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Бухоро ва мамлакатимизнинг бошқа илмий муассасаларида сақланаётган қўлёзмаларнинг “тақдирида юз бериши мумкин бўлган миграцион жараёнларни олдини олсак, марказлаштириш анъаналаридан воз кечсак, вилоятларни ҳам ўзига хос илмий марказларга айлантирсак ва учинчи ренессансга ҳисса қўшишига йўл очсак, мақсадга мувофиқ бўларди”, деган фикрни ўртага ташлаган.

 Ислом цивилизация маркази ташкил этилганидан бери музейларнинг нодир қўлёзма ва бошқа экспонатларига кўз олайтириб келмоқда. Нима, Марказ ўз олдига Ўзбекистондаги музейлар фондларини йўқ қилиб юборишни мақсад қилиб қўйганми? Ахир, музейлар фонди ўз-ўзидан шаклланмаган-ку! Фондни ташкил этиш учун ўн йиллар давомида музей ходимларининг бир неча авлоди меҳнат қилган. Улар аҳоли орасида юриб, экспедициялар ташкил этиш орқали қўлёзмаларни йиғишган. Шунча, меҳнат, куч, маблағ сарфлаб тўпланган бойликдан кимнидир хоҳиш-истагини бажариш учун айрилиш осонми?

Ислом цивилизацияси маркази ўз фондини ноёб экспонатлар билан бойитишни истар экан, нега бунинг учун шунга мос ҳаракат қилмайди? Яъни ўз ходимларини Республика бўйлаб аҳолининг қўлида бўлган қўлёзмаларни аниқлаш ва сотиб олиш учун экспедицияларга юбормайди? Нега ўзгаларнинг бир неча ўн йиллар давомида йиғиб келган қўлёзмаларини тортиб олиши керак?

Агар Марказ ноёб қўлёзмаларни асраб-авайлаш, уларни шароити қулай бўлган жойда сақлаш учун қайғураётган бўлса, музей ва бошқа муассасаларда сақланаётган қўлёзмаларни эмас, аҳоли қўлида бўлганларни сотиб олишга интилиши керак эмасми? Чунки музейлардаги қўлёзмалар қулай шароитда сақланмоқда. Лекин аҳолининг сандиқларида сақланаётган қўлёзмалар тақдири нима бўлади? Марказ раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам бу масалада жонкуярлик кўрсатмоқчи бўлса, ана шу бойлик нобуд бўлиб кетмасдан, уни қўлга киритиш ва сақлашни ўйлаши керак! Ёки улар музейлар аҳолидан қўлёзмаларни сотиб олишини пойлаб ўтиришибдими? Кейин тортиб олиши осон бўлади. Шундайми?

Марказ ҳақида қисқача маълумот

Президентнинг 2017 йилдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Ислом маданияти маркази ташкил қилинган эди. Кейинроқ, шу йилнинг ўзида, давлат раҳбари унинг номини Ислом цивилизацияси марказига ўзгартиришни таклиф этганди.

Марказ сайтининг бош саҳифасида унинг мақсади қуйидагича белгилаб қўйилган: “Марказда, маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш ва уларнинг натижаларидан юртимиз ҳамда жаҳон жамоатчилигини хабардор қилиб бориш”.

Ислом цивилизацияси маркази Уставида унинг вазифалари аниқ кўрсатилган. Улар орасида қуйидаги муҳим вазифа ҳам мавжуд: “Марказ таркибидаги музей экспозициясининг мавзу йўналишларини чуқур ўйланган, илмий асосланган аниқ режа бўйича шакллантириш ва уни энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида намойиш этиш”.

Марҳамат, Марказ маъмурияти айнан “чуқур ўйланган, илмий асосланган аниқ режа” бўйича ишини ташкил этсин, ўз таркибидаги музей экспозициясиини шу асосда  шакллантирсин.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. NUZ.uz таҳририятига
    Мухбир: Тошпўлат Раҳматуллаевга

    Ислом цивилизацияси маркази ҳозирга қадар бирорта қўлёзма ёки тошбосма манбани республикадаги кутубхона ёки музейлардан мажбурий ёки номажбурий тарзда қабул қилиб олмаган. Гап уларни сақлаш шароитини ўрганиш тўғрисидагина боряпти. Мақолани ёзишдан олдин миллий бойлигимиз ҳисобланган нодир манбаларни қандай шароитда сақланаётганини ўрганиб, хулосалар чиқарилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Объектив мушоҳада ўрнига Ислом цивилизацияси маркази обрўсини тўкишга бўлган уринишга таассуф билдирамиз. Марказ директори Ш.Миноваров.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×