Бугун, 26 апрель куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Камолон Дарвоза” маҳалласида “Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” шиори остида “Аёл эъзозланган юрт” номли тадбир бўлиб ўтди.
Янги Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар мазмун моҳиятига бағишланган мазкур тарғибот тадбирида “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари, тадбиркор аёллар, давлат мукофоти совриндорлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчилар, кекса ва нуроний онахонлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда оила ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва уларнинг бугунги самарали тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Шунингдек, оилалар фаравонлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларга шароитлар яратиш, таълим тизимида қизлар учун яратилган имтиёзлар, уларни илм-фанга жалб этиш ва бошқа масалалар бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Йиғилганларга байрамона кайфият улашиш мақсадида эл суйган санъаткорлар ижросида ватан, аёл, бахорий гўзаллик тараннум этилган куй-қўшиқлар ва рақс гулдасталари намойиш этилди.