18.5 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Баланд бинолар хавфсизми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркияда ўтган ойда содир бўлган даҳшатли зилзилалар оддий аҳоли қатори девелопер компаниялари ҳамда мутасадди ҳокимият органларини ҳам ташвишга солиб қўйди. Туркияда катта ишонч билан қурилган биноларнинг 7+ зилзилага ҳам бардош бера олмасдан “тутдек” тўкилиб тушгани ва 50 мингга яқин кишини ҳаётдан олиб кетгани бутун халқаро ҳамжамиятни қайғуга солди деб ёзмоқда Azon.uz. 

Хўш, Ўзбекистонда қурилаётган бинолар қанчалик зилзилага бардошли? Хусусан сейсмик хавфли ҳудудда жойлашган пойтахтимиз Тошкент шаҳирида қурилаётган янги бинолардан қанчалик кўнглимиз хотиржам бўлиши мумкин?

Ўзбекистондаги машҳур тадбиркор, Murad Buildings хусусий корхонаси компаниясининг таъсисчиси Мурод Назаров билан суҳбатда шунга ўхшаш саволларга жавоб олиш имконияти туғилди. AzonTV нинг «Фикрат» таҳлилий дастури доирасида, жумладан, Ўзбекистондаги бинолар қанча балли зилзилага бардошли қилиб қурилмоқда, деган савол ҳам ўртага ташланди.

— Ўзбекистон ҳудудида ҳар хил минтақалар мавжуд, 9+, 9, 8, 7 балли ҳудудлар ҳам бор, дейди Мурод Назаров. – Бино қурилаётган ҳудудда максимал қанча ер қимирлаши мумкин бўлса, ўша даража ҳисобга олиниб уй қурилади. Яъни шунча балли зилзила аниқ бўлади, дегани эмас, балки бўлиши мумкин. Масалан, Тошкент шаҳри 9+ балли ҳудуд ҳисобланади. Лекин ҳатто 1966 йилдаги зилзилада ҳам 5,5, 5,3 магнитудали зилзила бўлган. Бироқ бинолар қурилганда айнан 9+ зилзилага бардошли қилиб қурилади. Агар ҳудуд 7 балли бўлса 7 баллга бардошли қилиб қурилади ва шунинг ҳисоби олинади. Ҳар эҳтимолга деб, 7 балли ҳудудга 9 даражага бардошли бино қурилмайди. Бу ортиқча харажат.  Олмалиқда ҳам 7 магнитудага чидамли қурилиш қилгандик. 7 га чидамли бино билан 9 га чидамли бино ўртасида ишлатиладиган арматура миқдори, конструкцияси ва бошқа фарқларига биноан  нархи 40 фоизгача фарқ қилади. Бу жуда катта фарқ. Шунинг учун 7 дейлидими, 7 га чидайдиган қилиб қурилади. 9+ бўлса шунга яраша қилиб ҳисоблаш керак. Шу боис шахсан раҳбар сифатида ҳеч қайси қурилишимда бирор ғашлик, шубҳали жиҳат ва ғирромликка йўлқ қўймаганман. Бу характеримни пудратчи компаниялар ҳам яхши билади. Текшириб келганимда битта жойи ёқмаса ҳам буздириб ташлаб бошқатдан қурдираман. Шу боис биз қураётган уйлар тегишли талабларга тўлиқ риоя этилган ҳолда қурилади. Қурилишнинг бизга тегишли барча қисмига тўла жавоб бера оламиз, дея ишонтирди Murad Buildings хусусий корхонаси компанияси таъсисчиси Мурод Назаров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×