- Advertisement -
Йўл ҳаракати қоидаларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Йўл ҳаракати қоидаларининг 78-банди иккинчи хатбошиси қуйидагича таҳрир қилинди: «Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади».
Ушбу ҳужжат туфайли энди шаҳарларда, вилоятлар ва туманларнинг марказларида тезликни соатига 60 кмдан оширсангиз, жаримага тортиласиз.