8.7 C
Узбекистан
Понедельник, 11 ноября, 2024

Истеъмолчилар ҳуқуқлари тикланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Хива шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Хива тумани Н.Кубро маҳалласида яшовчи О.М ҳамда Янгиариқ тумани “Собурзон” маҳалласида яшовчи Ф.Қ. бир хил мазмундаги ариза билан мурожаат қилган.

Уларда баён этилишича, фуқаро О.М Хива шаҳридаги савдо дўконидан 15 000 000 сўмга кондиционер, Ф.Қ. эса 5 000 000 сўмга кир ювиш машинаси харид қилган. Орадан кўп вақт ўтмай, техникалар носоз ҳолга келиб қолган. Шундан сўнг, мурожаатчилар савдо дўкони ходимларига шикоят қилишига қарамай, сотувчилар ўзини пайсалга солиб, товарни алмаштириб бермаган.

Ушбу мурожаатлар шаҳар жамиятининг мутахассис ходимлари томонидан ўрганилиб, харид қилинган 15 миллион ва 5 миллион сўмлик маиший техникалар янгисига алмаштириб берилди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Булоқбоши” маҳалласида яшовчи А. А. федерациясининг Телеграм боти орқали мурожаат йўллаган. Маълум бўлишича, фуқаро Иштихон туманидаги тадбиркордан жами 36 300 000 сўмга қурилиш учун мўлжалланган ёғоч маҳсулотларини харид қилган. Манзилга етиб боргач эса, тадбиркорнинг келишилган ўлчамда бўлмаган, бошқа арзон ёғочлар бериб юборгани маълум бўлган.

Мурожаат Иштихон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг мутахассис ходимлари томонидан ўрганилиб, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари асосида мурожаатчининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди ва у харид қилган 36 300 000 сўмлик йўғочлар келишилган ўлчамдагисига алмаштириб берилди.

Зебо Солоҳиддинова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда талабаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги масалаларидан хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот

Кириш Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги, айниқса, Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти ва...

Больше похожих статей

×