3.2 C
Узбекистан
Среда, 13 ноября, 2024

Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

— Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

— Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

▫️60 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

— Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️60 млн сўмдан 120 млн сўмгача жарима;
▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

— Агарда ҳақорат қилиш:

-жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
-хавфли рецидивист томонидан;
-туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

▫️120 млн сўмдан 180 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳоларида

Октябрь ойида уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кўзатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади. Уй-жой сотувлари Тошкент ва Жиззах вилоятларида ўсишни...

Больше похожих статей

×