12 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Ҳокиму бошқарма бошлиқлари маҳалла ифтихорими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил Мустақиллик байрами арафасида ва бу йил Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Самарқанд вилоятида 120 нафарга яқин фаол давлат мукофотлари ва “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди. Давлат мукофоти олган маҳалла вакиллари фаолияти кенг тарғиб қилинса, бошқалар ҳам уларга қараб ўз ишини ташкил этган ва илғор тажрибадан баҳраманд бўларди. Натижада  “тепа”да турганлар ўзи хоҳлаганни мукофотга таклиф этди” деган гап-сўзлар чиқмасди.

22 март Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан йиғилиш бошланишини икки ярим соат кутиб, кимлар ва нима учун “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан мукофотланишини билмоқчи бўлдим. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этиш тўғрисида”ни қарорининг иловаси бўлган Низом билан танишдим.  

Низомда кўкрак нишони билан жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган, маҳалла тизими ривожига ҳар томонлама ҳисса қўшиб келаётган “фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар” деб ёзиб қўйилган.

Энди мен нофаҳмга тушинтиринглар: ҳокиму вазирлар, ҳокимлик бошқарма бошлиқлари жамоатчилик тузилмалари вакиллари ҳисобланадими? Нега бу савол пайдо бўлди? Гап шундаки, ўтган йили «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан юқорида санаб ўтилган амалдорлар ҳам тақдирланган эди. Улар орасида Самарқанд вилоятидан Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова,  Жомбой туман ҳокими Қ.Собиров, Каттақўрғон туман ҳокими Ж.Насриддинов, Пастдарғом тумани ҳокими Ш.Фармонов (ҳа, ўша: ижтимоий тармоқларда салбий томондан тилга олинадиган амалдор), Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи  И.Жабборов ва вилоят ҳокими Э.Турдимов бор эди.

Икки ярим соат ва 35 дақиқа

Ҳалигача бизда амалдорларнинг асрлар давомида қонига сингиб кетган иллат: ўзгаларга паст назар билан қараш, бошқалар вақтидан истаганича фойдаланиш, ўзидан бошқани одам ҳисобламаслик касаллиги мавжудлиги ачинарлидир. Акс ҳолда Самарқанд шаҳар маҳалла раисларини Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан ўтказилган йиғилиш бошланишини икки ярим соат кутишга мажбур қилишар эдими? Йиғилишда фақат 58 нафар ходимга мукофотлар топшириш билан чекланди ва 35 дақиқа давом этди.

Йиғилиш бошланишини кутиб, маҳалла раислари ўзлари очиқ гапира олмаслиги сабабли бор дардини каминага тўкиб сочишди. Қисқача ўша фикрлар қуйидагича: маҳалла тизими ходимлари ўгайми? Нега бошқа соҳа вакилларининг касб байрами белгиланган кундан аввалроқ ўтказилади-ю, Маҳалла тизими ходимлари куни бундан истисно? Байрамни оила даврасида ёки касбдошлар билан нишонлаш ўрнига ярим кун йиғилишда ўтиришга мажбур қилинди? Нега бошқа касб вакиллари байрами вилоят ва туману шаҳарлар миқёсида кенг нишонланади, соҳаларнинг илғор вакилларини бир жойга тўплаб, улар ҳақида илиқ сўзлар айтилади, қўшиқлар куйланади? Маҳалла раислари эса фақат фон сифатида ярим соатлик йиғилишга мажбуран чақиртирилди. Шундай  экан, ўша тақдирларганларнинг ўзларини таклиф этиб, маросимни ўткаса, бўлмасмиди? Нега йиллар давомида ишлаб келаётган оқсоқоллар қолиб, бир йил олдин ишга киришган маҳалла ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари тақдирланди?

Тақдирлаш шаффоф бўлсайди…

Юқоридаги саволлардан ташқари, касбдошларни қийнаган ва ўйлантирган бошқа савол ҳам бор. Улар бу ҳақда тизим катталарига мурожаат қилишимни сўради. Оқсоқоллар қайси мезонлар асосида ғолиб маҳалла ходимлари аниқланганлигини билмоқчи. Бу борада шаффофилик бўлганда ортиқча гап-сўзларга жой қолмасди. Масалан, суҳбатдошлардан бири шундай деди: бизнинг маҳаллада жиноятчилик содир этилган эмас, оила ажрими қайд этилмади, маҳалладан деярли ҳеч ким адолат истаб юқори ташкилатларга бормайди. Шунинг ўзи етарли эмасми? Тақдирланиш учун яна қандай омиллар керак? Ёки асосийси “тепада” турганлар билан оғиз-бурун ўпишиб юришми?

Касбдошларимнинг бу қарашларга жавобан, мен тизимимизнинг шаҳар раҳбариятини яхши билишимни, уларга шахсий содиқлик керак эмаслигини, тизимнинг юқори поғонасида, қаеридадир камчилик бўлса, келажакда тузатилса бўлишини айтиб, байрамда яхши нарсаларни ўйлашларини тавсия этдим.

Яна уларга қуйидагиларни инобатга олишни таъкидладим. Маҳалла раиси фаолияти кенг жамоатчилик кўз олдида ўтади. Одамларимиз кимнинг нимага қодирлигини, ким қанча туришини яхши билади. Чин дилдан аҳоли манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган маҳалла раислари ва тизимнинг бошқа ходимларига ўз баҳосини беради. “Тепада” турганлар аксар ҳолларда маддоҳларни қўллаб-қувватлашини кўпчилик билади. Шу сабабли энг олий мукофот бу халқнинг баҳоси эканлигини англаган ҳолда ўз ишимизни давом эттиришимиздир. Бу фикр кўпчилик касбдошларга маъқул тушди.

Аслида ҳам шундай эмасми?!

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×