26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида “Таровеҳ” намози ўқиладиган масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида айрим кўчаларда ҳаракат чекланади. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар қуйидаги масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Мирзо Улуғбек тумани:

•  Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

•  Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Ҳ.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:

•  Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларигача;

•  Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади;

Миробод тумани бўйича:

•  Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги-Қуйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасигача;

•  Қўйлиқ ота масжиди ТХАЙ-Қуйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича: 

•  Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади (Темир панжара — 20);

•  Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели–Нуғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани:

•  Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача;

•  Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чорраҳасигача;

•  Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани:

•  Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига киришга қадар ҳаракат чекланади.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

•  Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача;

•  Комолон масжиди Бунёдкор-Комолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасигача ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:

•  Ҳазрати Имом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-Абдулла Қодирий чорраҳасигача;

•  Исломобод масжиди КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача;

•  Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасига ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:

•  Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивили кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани бўйича:

•  Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача;

•  Хазрати Али масжиди Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчасигача ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:

•  Новза масжиди Бунёдкор-Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача;

•  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;

•  Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача ҳаракат чекланади.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълумотига кўра, юртимизда Рамазон ойи эртадан бошланади. Бугун, 22 март кунидан Ўзбекистондаги барча масжидларда таровеҳ намози ўқилади. Тошкент шаҳридаги масжидларда таровеҳ намози соат 20:45 дан бошланиши билдирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×