- Advertisement -
Собирова Дилфуза Азимжоновна Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бошқармаси бошлиғи — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Д.Собирова «Даракчи» ва Солиқ плюс” газеталарида Бош муҳаррир, “Ёшлар Медиа маркази” Бошқарув раиси ўринбосари ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби сифатида фаолият юритган. Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.