- Advertisement -
Ўзи ўртача маош қандай ҳисобланади? Авваламбор ўртача дегани бу ҳамма шунақа топяпди дегани эмас. Дейлик кимдир 10 млн топади, кимдир 4 млн, шунда ўртача ойлик 7 миллион бўлади. Хуллас, охирги 4 йилда бу кўрсаткич яхшиланган экан.
1,8 миллион сўмдан 3,9 миллонга чиққанмиз , фойизда ўсиш инфляция даражасидан баланд, демак реал даромад ростан ўсяпди.
Ижтимоий соҳалар, яъни таълим ва соғлиқни сақлаш ҳалигача ўртача маош бўйича охирги ўринда турибди (Таълим 2,7 миллион, Соғлиқни сақлаш 2,6 миллион сўм). Уларда ҳам стабил ўсиш бор, аммо Республика бўйича ўртача маошдан камроқ.