29.2 C
Узбекистан
Пятница, 9 мая, 2025

Алимент ундиришдаги муаммоларнинг ечими борми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Алимент ундириш билан боғлиқ муаммо, афсуски, жамиятимизда кенг қулоч ёйиб улгурди. Ота ёки она, баъзида ҳар иккаласининг вояга етмаган фарзандларига қарашдан бўйин товлаш ҳолатларига тез-тез дуч келмоқдамиз.

Миллий қонунчилигимизда давлат болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб, уларни ҳимоя қилиши белгилаб қўйилган. Ота-оналар, ўз навбатида, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашга мажбурдирлар. Аммо реал ҳаётда ўз фарзандининг келажагига бефарқ бўлган ота-оналарни тартибга ва инсофга чақириш Мажбурий ижро бюроси ва суд-ҳуқуқ органлари ходимлари гарданига тушмоқда.

Бу масалада Самарқанд шаҳрида аҳвол қандай? Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Яҳё Бекназаров журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда батафсил сўз юритди.

Уқтирилишича, айни пайтда бўлим иш юритувида 5259 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Уларни ижро этишга 7 нафар давлат ижрочиси беркитилган. Демак, бир нафар ижрочига ўртача 751 тадан ижро ҳужжати тўғри келмоқда.

Журналистларнинг “бир ходим бунча ҳужжат ижросини таъминлашда қийналмайдими, бу унинг зиммасида оғир юк эмасми?” деган саволига жавоб бериб, Я.Бекназаров қуйидагиларни таъкидлади. Алимент тўловчиларнинг ҳаммасини ҳам ноинсоф, ўз бурчини бажармайди деб бўлмайди. Муаммоли тўловчилар 20-25 фоизни ташкил этади. Давлат ижрочилари асосан шундайлар билан ишлайди.

Самарқанд шаҳрида алимент ундирувлари бўйича амалга оширилган ишлар талайгина. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октабрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги 808-сонли Қарорига асосан 10 та алимент тўловчи қарздорлардан жами 308 млн сўм алимент пуллари ундирилган.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган 25 нафар қарздорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан маъмурий баённомалари расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилган. Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди билан ҳамкорликда очиқ сайёр суд ташкил қилиниб, унда 15 нафар қарздорнинг маъмурий иш материаллари кўриб чиқилган ҳамда 10 нафар қарздорга маъмурий жазо қўлланилган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилгандан сўнг ҳам алимент тўловларини муттасил тўламай келаётган 2 нафар қарздорга нисбатан шу модданинг 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

МИБ ходимлари мавжуд қонунчилик талаблари доирасида иш юритаётган бўлсада, алимент ундируви бўйича барча ҳолатларда мақсадга эриша олмаяпти. “Алимент тўловлари жамғармаси” томонидан алимент олувчига тўловни амалга ошириш учун мавжуд чекловлар бунга сабаб бўлмоқда. Ана шундай муаммоларни ҳал қилиш учун МИБ томонидан юқори ташкилотларга қатор таклифлар киритилган экан.

Мавжуд тартиб бўйича алимент тўлаши шарт бўлган шахс жиноий жавобгарликка тортилгандан сўнг алимент олувчига Жамғармадан тўлов амалга оширилади. Шундан сўнг алимент тўловчининг қанча қарзи бўлса ҳам, бу қарз кейинги босқичда қарздорни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортишга асос бўла олмайди. Бунда бир жиноятга битта жазо тамойили амал қилади.

Ушбу қарздорни тўловни амалга оширмаганлиги учун жазога тортиш учун унинг янгидан ҳисобланадиган қарзи маълум суммага етиши лозим. Ана шу қоида туфайли қатор алимент олувчилар ўн миллионлаб сўмни ташкил этаётган қарзларини ундира олмасдан овораю сарсон бўлмоқда. Вазиятдан чиқиш учун соҳа мутахассислари фикрларини жамлаб, уларни таҳлил қилган ҳолда чуқур томир отган муаммога ечим излаш керакдир? Бунда бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳам асқотиши мумкин.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×