Пойтахтимиздаги “Рамада” меҳмонхонасида Ҳиндистон элчихонаси томонидан тариқ ўсимлигини етиштириш ва ундан самара олиш, унинг озиқ-овқат мўл-кўлчилигини таъминлашда тутган ўрнига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Унда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Маниш Прагат, унинг маслаҳатчиси Ориф Саид ва бошқа маъсул соҳа ходимлари барқарор ривожланиш дастури доирасида олиб борилаётган ишлар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида гапирдилар.

“Тариқ ўсимлигини етиштириш Ўзбекистон учун бегона эмас,- дейди БМТнинг озиқ-овқат дастури ижроси бўйича маъсул ташкилоти вакили профессор Азизбек Нурбеков. Аммо, бу борада Ҳиндистон тажрибаси катта аҳамиятга эга. Унинг асосан икки нави етиштирилади. Ярим тропик иқлимга мос ҳудудларда бу ўсимлик жуда оммабоп ва тез етилади. У кундалик ҳаётимизда буғдой , гуруч қаторида дастурхонимиз мўл-кўллигини таъминлайди.


Айни вақтда бир гуруҳ Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалик делегацияси ходимлари Ҳиндистонда ушбу ўсимликни етиштириш технологияларини ва ундан озиқ-овқат бозорининг мўл-кўллигини таъминлашдаги аҳамиятини ўрганиш юзасидан тажриба ўрганмоқдалр. Келгусида ушбу ҳамкорлик албатта ўз самарасини беради.
Ўлжабой Қаршиев