- Advertisement -
«Ўзавтойўлбелги» корхонаси фаолиятида коррупцион система фош бўлди.«Ўзавтойўлбелги» ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ДУК мансабдор шахслари 2021-2022 йилларда ўзларига таниш бўлган 5 та маҳаллий МЧЖ билан жами 9 млрд. 193 млн. сўмлик 21 та шартнома тузиб, улардан йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 млрд. 701 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган.