27.4 C
Узбекистан
Понедельник, 6 мая, 2024

Аёлларга эътибор -жамият тараққиёти  гаровидир!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

                                                          Жаҳонда не орзу умидлар бордир,

                                                       Буларнинг барчаси инсон учундир.

                                           Инсон зоти улуғдир, аёллар мукаррамдир,

                                 Уларнинг зийнатидан бутун олам мунаввардир.

Тарихимизга назар соладиган бўлсак, азалдан аёлларга  ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларга ғамхўрлик қилиш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми саналади.

Шу сабабли ҳам бизнинг момоларимиз нафақат билим соҳиблари балким, давлат ва жамият ишларини бошқаришда ҳам улкан ҳисса қўшганлар.

Бунга биргина мисол тариқасида Аҳамонийлар давлати асосчиси Кир II мил. авв. 530 йилда Туронга бостириб кирганида, массагетлар қабиласининг маликаси Тўмарис  Эрондан келган босқинчилар қўшини билан массагетлар ўртасида шиддатли жанглардаги қахрамонлигининг ўзи барчамиз учун ибрат наъмунасидир.

Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий юришларида Сарой Мулк хоним (Бибихоним) кўпинча бирга юрган. Тарихий манбаларнинг якдиллик билан берган маълумотларига кўра, ўта зийрак, тадбиркор Сарой Мулкхоним салтанатни бошқаришда вужудга келган айрим муаммоларни ҳал қилишда ўзининг оқилона маслаҳатлари билан фаол қатнашган. Амир Темур Сарой Мулк хонимга ошкора бўйсунмаса-да, бироқ унинг оқилона маслаҳатларига ўзида қандайдир эҳтиёж сезиб турган.

Ҳазрати Алишер Навоийнинг онаси ҳам у улуғ зотнинг биринчи маънавий устозлари бўлганлигини асл манбалардан яхши биламиз. Биз ва дунё халқлари ўтмишда ҳам, бугун ҳам бу улуғ онага, бу улуғ устозга, бу улуғ кайвони аёлга, бу нурли нуқтага ихлос, ҳавас, умид билан боқмоқда.

Умуман олганда жаннатмакон диёримизда икки уйғониш даврининг  асосчилари, оламшумул аҳамиятга эга бўлган, буюк мутафаккирларимизнинг етишиб чиқишида момоларимизнинг роли беқиёс эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозимдир.

 Бундан кўриниб турибдики, қайсики жамиятда аёлларга нисбатан ҳурмат, эътибор юқори бўлса, ўша мамлакат ўз-ўзидан ривожланиб, фаровонлик эшиклари очила бошлайди.

           Шу сабабли ҳам бош қомусимиздан тортиб, қабул қилинаётган қонунлар, ҳукумат қарорлари, Президентимизнинг Фармон ва қарорлари ва бошқа қонуности ҳужжатларининг барчаси мўътабар онахонларимиз, Хотин-қизларга нисбатан уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда имтиёзлар яратишга қаратилгандир.

Ўзбекистон  Республикаси Президентнинг 7.03.2022 йилдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.   

 Мазкур ҳужжат билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, билим олишини қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни талабга эга касбларга ўргатиш, камбағаллик ва Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш мақсадида 2022-2026-йилларга мўлжалланган Миллий дастур тасдиқланди. Уни амалга ошириш учун мамлакат бюджетидан 700 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилмоқда”.

    Миллий дастурда мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида:

 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб хусусий корхоналар ва ташкилотларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланиши белгиланди. 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 трлн сўм йўналтирилади.

          Шунингдек, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида, Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 млрд сўм молиялаштирилади.

 Хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилади.

          Ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб борилади.

 Бундан ташқари:

  • мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш;
  • давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб бориш режалаштирилаётганлиги жуда катта имтиёздир.

 Олийгоҳларда таҳсил олаётган қизлар учун алоҳида грантлар ажратилиши..  таълим кредитлари  бўйича ипотека банклари орқали контракт тўловлари фоизини давлат ўз зиммасига олганлиги, талаба қизларимиз ўқишни тугатиб ишга жойлашиши ва 7 йил ўтгандан кейингина шартномада белгиланган суммани тўлаб бериши, шунингдек, магистратурада ўқийдиган қизларнинг кантрак тўловлари давлат томонидан қопланиши ота-оналар учун ҳам кескин қулайликлар яратилди.

 Ўзларининг интилувчанлиги, фаоллик ва ташаббускорлиги, давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони “Олтин юлдуз” медали ва орденлари билан  тақдирланган аёлларимиз барчамизнинг фахримиздир.

 Бугунги аёлларимиз гендер тенглиги асосида, мамлакатимиз тараққиёти йўлида, халқимиз фаровонлигини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оилаларни мустаҳкамлаш борасидаги муносиб хизматлари билан бир қаторда улар орасидан етишиб чиққан атоқли олималар, шоир ва адиблар, Сенатор, Олий Мажлис депутатлигидан тортиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сохаларда ҳам сарҳадларимиз даҳлсизлигини қўриқлашда муносиб хизмат кўрсатишмоқда.

           Кун сайин тараққий этиб бораётган юртимизда тинчлик, хотиржамлик, осойишталик ҳукм сураркан, Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида истиқомад қилаётган қалби пок, иймони соф онахонларимиз, Хотин-қизларимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром янада ошиб бораверади. 

                                                                                 Аброр Бердиев

                                                                    Мирзо Улуғбек туман адлия

                                                                  бўлими етакчи маслаҳатчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразмда боғча опа болаларни калтаклаб, бармоғига игна санчди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача...

Больше похожих статей

×