- Advertisement -
Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасида жиноят ишлари бўйича судлар тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходими фаолиятига қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлиги бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиши белгиланмоқда.