- Advertisement -
Январь ойидаги аномал совуқ, жойларда ҳароратнинг кучли совуши охирги пайтлар қурилиш секторида тротуар ва йўлларга ёткизилган бетон ва брусчаткаларнинг уқаланиб кетишини тезлаштирди.
Бетон сифати ва унинг совуққа қарши қоришмалардан кам фойдаланилгани ҳозирда мазкур ҳолатга олиб келган бўлиши мумкин. Энди эса ҳаволар исиши билан шаҳарларда PM-2.5 ва PM-10 майда дисперс заррачалари ҳаво таркибида кўпайиши ва бу аҳоли орасида аллергик касалликларни қўзғаши мумкин.