30.8 C
Узбекистан
Суббота, 10 мая, 2025

Самарқанддаги Университет хиёбони атрофида ортиқча гап-сўз чиқмаслиги учун жамоатчилик олдиндан хабардор қилиниши лозим эди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанддаги Университет хиёбонида олиб борилаётган катта қурилиш ишлари хусусида холис ахборот берилмаганлиги, нималар қилинаётганлиги ҳақида жамоатчилик ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги ва ўз фикрини билдираётган ижтимоий фаолларга турли айбловлар қўйилиши, уларни ҳақоратли сўзлар билан камситилиши мавжуд аҳволнинг кескинлашишига олиб келди. Бу борада СамДУ Ахборот хизмати ва айрим ўзини хайрхоҳ қилиб, кимларгадир яхши кўринишга уринган троллар ёниб турган оловга ёғ сепиб, вазиятни янада жидийлашишига сабабчи бўлишди.

Хўш, ўзи Университет номи билан аталишига 30 йиллар бўлган хиёбонда нималар бўляпти? Бор аҳвол ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, вазиятни тўлалигича ўрганиш мақсадида қурилиш бўлаётган жойларга боришга қарор қилдим. СамДУ ҳудуди, у ердаги биноларни қандай жойлашганлиги ва йиллар давомида нимага хизмат қилиб келаётганлигидан яхши хабардорман, дея оламан. Чунки ҳаётимнинг 32 йили СамДУ билан боғлиқ: шу ерда таҳсил олдим, талабаларга таълим бердим, факультет декани ўринбосари лавозимида ишладим.

Дастлаб университет бош корпуси ҳовлисига йўл олдим. Бу ерда физика факульт4етининг эски корпуси, турли лабораториялар, иккита ошхона, ҳожатхона ҳамда профессор-ўқитучилар учун қурилган турар жой бинолари бор эди. Ичкарироқда, маҳаллага чиқадиган эшикча яқинида собиқ амалий математика факультети биноси жойлашган эди.

Ҳозирги кунда ҳовли катта қурилиш майдонини эслатади. Ходимлар турган уйларнинг фақат биттаси турибди, қолганлари бузиб ташланган. Шу ерда вазият билан танишиб, манзарани суратга тушираётганимда, ёнимга икки киши келди. Улар ўзларини таништириб, қурилишга масъул эканликларини билдиришди. Улардан бири СамДУ қурилиш-таъмирлаш бўлими бошлиғи Акрам Аббосов, иккинчиси ушбу бўлимнинг лойиҳалаштириш бўйича масъул ходими Умид Соатов экан. Уларнинг уқтиришича, бу ерда университетнинг ректорати учун икки қаватли бино қуриларкан.  

Ўнг томонга бурилиб, аввалги таъмирлаш-механика заводи ўрнида қад ростлаган хусусий уйлар биқинида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдик. Бу ерда иккита бино бунёд этилмоқда. Бири 1500 ўринга мўлжалланган ўқув корпуси бўлиб, унинг икки қавати ер остида, уч қавати эса ер устида бўлади. Ер остида спортзал, омборхоналар, техник хоналар жойлашади. Иккинчи бино икки қаватли бўлиб, унда механика лабораторияси жойлашади.

Шундан сўнг собиқ ўқитувчилар ошхонаси томон йўл олдик. Ошхона бузилмасдан таъмирланаётган экан. Унинг ёнида, авваллари мавжуд бўлган Термиз кўчасига чиқадиган йўл устида, фуқаро ҳовлиси ёнида хорижий ўқитувчилар учун турар жой қурилмоқда.

А.Аббосов сўзларига кўра, ушбу бинодан пастроқда, Термиз кўчасида жойлашган вилоят тери-таносил касалликлари шифохонаси ўрнида 400 ўринли ётоқхона ва тест маркази учун бино бунёд этиларкан.

Шундан сўнг хиёбонга чиқиб, бузилши мўлжалланган бинолар олдидан ўтиб, биофак томон равона бўлдик. Ҳаммаси бўлиб 33 та бино бузилиши кутилмоқда. Уларнинг аксарияти СамДУ ректоратининг собиқ биносидан Термиз кўчаси бурилишигача ва 8-мактабга олиб борадиган кўча бошидан ҳозирда меҳмонхоналар қад ростлаган собиқ бурғулаш заводигача бўлган ҳудудда жойлашган.

Агар вақтида шаҳар, қолаверса, вилоят раҳбарлари бурғулаш заводи жойини университетга берганда, бунча бошоғриқ келиб чиқмас эди. Йўқ, меҳмонхона қурилишига берилди. “Пул ўлсин” дейишга мажбур  бўласан бундай вақтда!

Бинолари бзўилиши мўлжалланган ерда бири 1000 ўринга, иккинчиси 1500 ўринга мўлжалланган объект қурилиши мўлжалланган. Рус филологияси факультети жойлашган ҳовлида ҳам ўқув корпуси ва омборхоналар қуриларкан.

Биофак ҳовлисига анчадан бери кирмаган эдим. Ўзгариш жуда катта. Ҳовлига ён томондан кириладиган жойда ўқув корпуси қурилиши давом этмоқда. Унинг қаршисида 400 ўринли маърузалар зали барпо этилмоқда. Биофакнинг машҳур оранжерияси бор. Унда ўсимлик дунёсининг ноёб турлари парвариш қилинади.

“Оранжерияга зарар етказмасдан  сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинмоқда. Ёнларидан узун устунлар ўрнатиб, томини баланд кўтарамиз. Янги конструкция тайёр бўлгандан сўнг, эски томини олиб ташлаймиз” – дейди А.Аббосов.  

Ҳамроҳларимнинг сўзларига қараганда, маърузалар зали билан оранжерия орасида келган меҳмонларга қадимий Самарқанднинг маҳаллалари ва тарихий ёдгорликларини кўрсатиш учун ярим доира шаклидаги кузатув майдончаси қурилиши мўлжалланган экан.

У.Аббосов барча объектлар керакли ҳужжатлар билан таъминланган, улар бўйича шаҳарсозлик кенгаши ва маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси хулосалари мавжудлигини уқтирди.

Менинг бунча “буз-буз”лар ўрнига ҳамда университет бош корпуси ва биофак ҳовлиларидаги кенг очиқ майдонни дарахтзорлари билан сақлаб қолиб, шаҳардан ташқарисида катта ер олиб, алоҳида кампус бунёд этилса, мақсадга мувофиқ эмасмиди, деган саволимга А.Аббосов қуйидагича жавоб қайтарди: “Ҳозирги кунда ўқув корпуслари талабаларнинг ярмини сиғдира олади. Шу сабабли ўқиш икки сменали ташкил этилган. Амалга оширилаётган қурилиш ишлари келажакда кенгайиши мўлжалланган университетни тўла қамраб ололмайди. Насиб бўлса, шаҳардан ташқарисида ҳам бинолар қурилади”.

Юқорида фақат кўрган ва эшитганларимни ёздим. Иккинчи томон, яъни уй-жойи бузилаётганлар, ҳовлиси шу ҳудудга яқин жойлашган ҳамшаҳарларимиз ва соҳа мутахассислари фикри асосида хулоса чиқариш учун уларни ҳам эшитиш лозим.

А.Аббосовга ижтимоий тармоқларда ва умуман, шаҳар миқёсида хиёбондаги ишлар ҳақида бўлаётган гап-сўзларга бебурд Ахборот хизмати муносабати орқали эмас, матбуот анжумани ўтказиб жавоб бериш керак эмасмиди, деган савол билан мурожаат қилдим. Суҳбатдошим яқинда журналист ва блогерларни таклиф қилиб, учрашув ўтказиш режалаштирилаётганлигини уқтирди. Бунга алоҳида тайёргарлик кўрилаётган экан.

СамДУ раҳбарларидан бирига қўнғироқ қилиб, матбуот анжумани ўтказишни тезлаштириш, бунинг учун жуда катта тайёргарлик шарт эмаслигини маълум қилдим. Кутамиз.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×