16.7 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Самарқандда маҳаллалар фаолиятини кузатиб бориш ва шикоятларни қайд этиш электрон тизимлари яратилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилояти маҳаллаларида рақамли технологияларни жорий этишга устувор йўналиш сифатида қаралмоқда ва бу борада қатор амалий ишлар қилинди. Маҳалла ходимлари фаолиятини ҳар куни кузатиб бориш имконини берадиган платформа ҳамда фуқаролар шикоятини қайд этиб бориш ва ижросини назорат қилиш механизми сифатида вилоят ҳокимлигининг онлайн тизими яратилди.

Самарқанд вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан «Маҳалла» ахборот тизими электрон платформаси ишга туширилди. Тизим ёрдамида маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят даражасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш имконияти яратилди. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишларни кунлик қайд этиб бориш имкони яратилди. Бу маҳаллаларда ходимлар масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Ўтган йили бошқарма бошлиғи вазифасига тайинланиши кўп ўтмасдан Исроил Жабборов билан бўлиб ўтган суҳбатимизда, янги раҳбар вилоятдаги барча 1226 та маҳалла фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида соҳага рақамли технологияларни жорий этиш устида иш бошлашини маълум қилган эди.

“Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишга катта эътибор қаратилаётган ҳозирги даврда бизнинг эскича ишлашга ҳаққимиз йўқ. Алоҳида ахборот тизими яратамиз ва маҳалла ҳақидаги барча зарур маълумотларни унга киритамиз. Истаган одам хоҳлаган вақтида ушбу электрон тизимдан фойдалана олади” – деган эди ўшанда суҳбатдошим.

Мана, олти ой ўтар-ўтмас “Маҳалла ахборот тизими” электрон дастури яратилди. Уни ишга туширишдан аввал вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ўқув семинарлари ташкил этилди ҳамда электрон платформанинг ишлаш тартиби ва унинг воситасида қандай қилиб маҳалла раисларининг иш самарадорлигини онлайн ва тезкор амалга ошириш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир маҳалла раиси тизимга ўзининг логин ва пароли билан киради ва кунлик иши ҳақида маълумот қолдиради. Платформада маҳалла раисларининг фуқаролар қабули, хонадонбай муаммоларни ўрганиши, кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар, таълим ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик, ота-оналар билан ишлаш, тўй-маърака ва жанозада иштироги каби маҳалла ҳаётининг барча жабҳалари қамраб олинган. Бир сўз билан айтганда, тизим маҳалла раисларининг кунлик, ҳафталик ва ойлик фаолиятини тўлиқ ўзида ифодалайди.

Мазкур дастурни келгусида янада такомиллаштириш орқали маҳалладаги бешликни тўлиқ қамраб олган ҳолда вилоятдаги 750 мингдан ортиқ хонадоннинг ҳар бири тўғрисида маълумотларни киритиш ва шунга қараб уларга манзилли ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.  

Куни кеча яна бир янгиликдан хабар топдик. Вилоят ҳокимлиги томонидан мурожаатлар ижро назорат тизими яратилди. Энди маҳалладаги бешлик маҳаллада юзага келган муаммоларни тизимга киритади. Муаммони қўйган раис ёки бошқа маҳалла ходими у кўтарган муаммо ҳал қилингандан сўнг у ечилади, яъни назоратдан олинади. Агар ижрога юборилган аризага юзаки жавоб берилган ёки муаммо ҳал этилмасдан ёлғон маълумот берилган бўлса, маҳалла ходими “Ёлғон” деган тугмачани босади ва ариза қайтадан кўриб чиқишга юборилади.

Кўриниб турганидек, фуқаролар мурожаатни амалда ҳал этиш борасида яна бир муҳим қадам қўйилди. Бу сафар айрим ношуд амалдорлар қандай йўл тутаркин?

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×