28.8 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Республика ишчи гуруҳининг Қамаши туманидаги фаолияти қандай натижалар берди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини жорий йилнинг 30 январь – 6 февраль кунлари Қашқадарё вилояти Қамаши туманида олиб борди.

Гуруҳ фаолияти «Оққўрғон тажрибаси»дан келиб чиқиб, муаммолар маҳаллалар кесимида уйма-уй, “хонадонбай” ўрганишлар асосида олиб борилди. 

Ўн еттита вазирлик ва идоралар, вилоят, туман секторлари, соҳавий ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар ва тезкор штаблар тузилиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва мавжуд тизимли муаммолар ҳар томонлама таҳлил қилинди.

Ўрганишларнинг натижасида шу маълум бўлдики, туман аҳолисининг асосий қисми электр энергиясидаги узилишлар, транспорт хизматидан, газ таъминоти пастлиги, ичимлик суви таъминоти ва ички йўллар ҳолатидан қониқмаслиги маълум бўлди.

Ўрганишлар натижалари бўйича ҳудудда аҳоли учун долзарб муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, тумандаги ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш учун тумандаги 97,5 км ички йўллар шағаллаштирилди, 70,4 км газ қувурлари таъмирланди, 2 минг тоннага яқин қўшимча суюлтирилган газ, 500 тонна қўшимча кўмир етказилди, 7 та янги трансформатор ўрнатилди, 8,5 км янги электр тармоғи тортилди, 19 та трансформатордан чиқувчи 2,9 км симлар алмаштирилди, 259 дона янги бетон устунлар ўрнатилди.

Шу билан бирга туман аҳолиси турмуш даражасини ошириш мақсадида, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 235 нафар фуқароларга 6,6 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди, 320дан зиёд  тадбиркор ва фуқароларга 12,4 млрд. сўм кредит маблағи берилди. Тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча 16 млрд. сўм кредит ресурси ажратилиши таъминланди. 139 нафар ишсиз фуқароларга бепул асбоб-ускуна, тикув машинаси, пишириқ печи, инкубатор, суғориш воситалари в ҳ.к. етказиб берилди.

Аҳоли бандлиги масаласи ҳам Республика ишчи гуруҳининг эътибор марказида бўлди. Бир минг икки юздан зиёд фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди. Жумладан, 722 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, 158 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди, 101 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди, 208 нафари ўзини ўзи банд қилиши бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди. “Бўш иш ўринлари ярмарка” орқали 96 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Ўрганишлар давомида таълим масканларида аниқланган камчиликлар ҳам бартараф этилди. Олтита мактабга 91 млн. сўмлик бадиий адабиётлар тўплами ва спорт анжомлари тарқатилди. Учта мактабга 345 млн. сўмлик қуёш панеллари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошланди.

Жойларда аҳоли ижтимоий муҳофазаси ҳам асосий масалалардан бири бўлди.  100 нафар “Аёллар дафтари”га киритилганларга 1,2 млн. сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди, 28 нафар фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун 50 сотихдан ер майдонларини аукцион орқали сотиб олишида амалий ёрдам кўрсатилди, 21 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш ишлари якунланди, 9 нафарини уй-жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Темир, Аёллар ва Ёшлар” дафтаридаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, жами 212 нафар фуқароларга 945 млн сўмлик субсидиялар тарқатилди.

Умуман олганда, Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган 7 мингдан зиёд муаммоларнинг 4 мингдан зиёди жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ молиялаштириш манбалари, ижро муддатлари ва масъул  ижрочилар белгиланган ҳолда “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва назоратга олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриши ўтказилади

Тадбир аҳолида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда. Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик...

Больше похожих статей

×