24.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

2022-2023-ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Мактаб таълими соҳасида амалга оширилаётган жараёнларни рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш, шунингдек, ўқувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома бериш тартиби жорий этилмоқда.

Ҳукуматнинг тегишли қарори асосида мазкур электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси ҳамда шаҳодатномаларни бериш тартиби тасдиқланди. Айни вақтда электрон шаҳодатнома платформаси (e-shahodatnoma.uz) ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон базасига интеграция қилинмоқда.

Бу билан мактаб битирувчилари энди ўз шаҳодатномасини ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Олий ўқув юртига ҳужжат топшириш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (собиқ ДТМ) «ABITUR» дастурига интеграция қилинган ҳолда ҳужжатларни онлайн топшириш имконияти яратилади.

Шу билан бирга, битирувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш учун Адлия вазирлигининг Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўлимлари ҳамда Персоналлаштириш агентлигига интеграция қилинади.

Электрон шаҳодатномага QR-код тасвири туширилиб, уни исталган вақтда электрон платформа орқали текшириб олиш ёки шаҳодатнома йўқотиб қўйилган тақдирда дубликат олиш учун овора бўлмасдан шу заҳотиёқ электрон базадан қайта юклаб олиш мумкин бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×