-2.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 25 февраля, 2024

Таҳлил: Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 17 дан 14 фоизга тушди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,100участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 25 январь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани маълум қилинди. 1 миллион аҳоли касб-ҳунарга ўқитилиб, иш бошлашига кўмаклашилиб, камбағалликдан олиб чиқилган. Ўтган йил давомида 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниб, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона фаолияти эса қайта тикланган.

Йил давомида камбағаллик чегараси қандай ўзгарган ва қайси ҳудудларда аҳоли даромадлари ўсган, қайси ҳудудлар камбағалликни қисқартириш кўрсаткичларини яхшилай олмагани Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан таҳлил қилинди.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги билан биргаликда уй хўжаликлари бюджети бўйича амалга оширган текшируви маълумотлари асосида 2021-2022 йилларда Ўзбекистон аҳолиси фаровонлиги даражасининг ўзгариши таҳлили ўтказилди.

2021 йилда ўтказилган сўровда 10 мингга яқин оила иштирок этган бўлса, 2022 йилда 14 мингдан ортиқ уй хўжаликлари қамраб олинди. Шу билан бирга, сўровда иштирок этган уй хўжаликлари харажатлар ҳажми бўйича ўнта гуруҳга бўлинган ва ушбу оилалардан энг кам харажат (даромад)га эга бўлган уй хўжаликлари алоҳида ажратилган.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда 2022 йил якунига кўра, камбағаллик даражаси ўтган йилга нисбатан 3 фоизга камайган ва 14 фоизни ташкил этган.Тадқиқот шуни кўрсатдики, камбағаллик даражасининг пасайиши Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида қайд этилган.

Шу билан бирга, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида камбағалликни камайтириш кўрсаткичларида сезиларли яхшиланишга эришилмаган.Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар Аҳоли жон бошига ўртача 8,8 фоизга ошди.

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларини ўз ичига олган 8 та ҳудудда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ўртачадан паст бўлди.Кейинги 6 та ҳудуд – Жиззах, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек, Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларнинг ўсиши республика бўйича ўртачадан юқори эканлиги қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли даромадлари таркибида кичик бизнесдан тушган даромадларнинг улуши 2 баравар, қишлоқ хўжалигидан олинадиган даромадларнинг улуши 3 баравар ошган.Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан барча йўналишларда ўрганишлар, таҳлиллар давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Австралия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Австралия элчиси этиб тайинланган Жон Гирингни (қароргоҳи Москва шаҳрида) қабул қилди. “Австралиянинг Ўзбекистондаги...

Больше похожих статей

×