24.5 C
Узбекистан
Понедельник, 12 мая, 2025

Марказий Осиёнинг етакчи таҳлилчи экспертлари Остонада тўпланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

20 январь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзусида экспертлар учрашуви бўлиб ўтади. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти ва ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилаётган мазкур тадбирда давлат идоралари вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи таҳлилий ва стратегик тадқиқот муассасалари раҳбарлари ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича экспертлар, жумладан, Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов ҳам иштирок этади.

Экспертлар учрашуви доирасида минтақамиз мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилиниши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×