22.1 C
Узбекистан
Вторник, 22 апреля, 2025

Кескин совуқда қишлоқ хўжалиги экинларини асраш учун нима қилиш керак?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

10-15-январда республикамизда ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши далалардаги қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвачиликка қандай таъсир кўрсатади? Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатимиздаги фермер хўжаликлари, боғбонлар, иссиқхона ва томорқа ер эгаларига ўз тавсияларини берди.
Кузги бошоқли дон экинининг қишки совуққа чидамли бўлиши ундаги тўплаш тугунининг қанчалик чуқурлигига ва бошқа омилларга боғлиқ. 2023 йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинларини совуқдан зарарланмаслиги учун қуйидаги зарур чора-тадбирлар кўрилиши мақсадга мувофиқ:

– Кеч экилган, айниқса, айрим 1-2 барг ҳолатида бўлган ғалла майдонларига чириган маҳаллий ўғит (гўнг) сепиш;

– ғўза қатор ораларига экилиб, ҳозирги кунгача ғўзапоялардан тозаланмаган майдонларда ғўзапоядан тозалаш ишларини совуқ кунлар тугагунга қадар тўхтатиш;

– электр энергия чекловлари бўлишини инобатга олиб, насос агрегатлари ва лоток тармоқларининг музлаб ёрилишини олдини олиш учун улардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш;

– совуқ таъсирида ғаллага зарар етиши кузатилган ҳолатларни бартараф этиш бўйича қишлоқ хўжалиги мутасаддилари ва олимлар иштирокида штаблар ташкил этиш.

Ҳозирда республикамиз дала ер майдонларида асосан август-сентябрь пиёзлари ва саримсоқпиёзлар экилган. Ушбу сабзавот экинларини кескин совуқдан асраш учун қуйидаги тавсияларни қўллаш лозим:

– Экин майдонлари устини плёнка қопламалари оддий ёки дуга усулда қоплаш;

– маҳаллий чириган гўнг, шоли қипиғи ва апилка билан мўлчалаш;

– сомон ёки майин хашаклар билан ўсимлик устини ёпиб чиқиш каби чора-тадбирлар.

Шу билан биргаликда сабзавотлар экилган дала майдонини шамол оқимига қараб олов ёқиб тутатиш ҳам фойда беради.

Тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлар (исмалоқ, укроп, петрушка, селдерей, кашнич, салат) экинлари уруғлари ҳали ердан униб чиқмаган ва уларни совуқдан зарарланиш эҳтимоли жуда паст даражада.

Иссиқхоналарда помидор ва бодринг етиштиришда иншоотдаги ҳаво ҳарорати ўсимликлар учун мос бўлиши лозим. Иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ҳарорат 0-0 даражага тушиб кетганда нобуд бўлади. Помидорнинг эса +7-0 даража ҳароратда илдиз тизими, -1-2-0 даража совуқда эса ўсимликнинг ўзи нобуд бўлади.

Иссиқхоналарда исириқ ва бошқа тутатиш поҳол ёки эскирган техник балонларини ёқиб тутатиш натижасида ҳам 2-3 0 даража иссиқлик бериш ва ушлаб туриш мумкин.

Жанубий минтақаларда сабзавот экинларини кескин совуқдан ҳимоялаш бўйича тавсиялар:

– иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбирларидан бири дугалар ўрнатиш, устини полиэтилен плёнкаси билан ёпиш, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳамда атрофига гўнг аралаш хашак, похол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш;

– иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини иссиқхонада тайёрлаш ҳамда бодринг ва полиз экинлари уруғлари экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш;

– ҳар бир далада ҳаво ҳароратини кузатиб, -10 даражага тушиши билан уюмларни тутатиш;

– совуқ тушишининг энг фаол вақти бу тонгги соат 3-5 оралиғида бўлиб, айнан шу вақтда ўсимлик совуқдан зарарланади, шу боис, ҳушёрликни ошириш талаб этилади.

Совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, ош лавлаги, карам ва кўкат сабзавотлар каби экинларга -2-3 0 даража совуқ сезиларли таъсир этмайди.

Мевали боғ ва узумзорларда қуйидаги агротехник тадбирларни амалга ошириш орқали уларни совуқ уришидан ҳимоялаш мумкин.

Мевали боғ ва токзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиб, суғориш, яъни яхоб суви бериш лозим. Совуқ вақтида боғ ва токзорларни қондириб суғориш натижасида сув ҳарорати ҳаво ҳароратидан юқори бўлганлиги учун сув буғлари ер ва дарахтларнинг ҳароратини пасайишига йўл қўймайди.

Уруғли мева боғларда шакл бериш ва кесиш тадбирларини совуқ ҳароратлар ўтгунга қадар вақтинча тўхтатиш, кўмилмай қолган ток туплари, анор ва анжир буталарини совуқдан сақлаш учун зудлик билан

хашаклар ва шоли поялар билан ёпиш ёки тупроқ билан кўмиш, хурмо дарахтлари таналарини ва шох-шаббаларини хашак, қуруқ макка ва шоли поялари ҳамда бошқа нарсалар билан ўраш керак.

Иссиқхоналарда етиштирилаётган ситрус ва қулупнай ўсимликларини ҳимоя қилиш учун плёнка остидан яна бир қават юпқа плёнка тортиш (термос қилиш) ва иссиқхона устидаги қорларни туширмаслик зарур.

Мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш хашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш талаб этилади. Дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектар майдонга 100-200 та уюм ҳосил қилиш керак. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмларни мевали боғ ва узумзорларнинг шамол эсадиган томонига қўйиш ҳамда ҳаво ҳароратини кузатиб бориш лозим.

Чорва ҳайвонлари сақланадиган биноларнинг мақбул ҳарорати +7-+170 даража ва майда шохли қорамоллар учун +10-+120даража бўлиши талаб этилади (ёш қорамоллар учун бу кўрсаткичлар бироз юқори бўлиши керак).Ушбу агротехник тадбирларни олиб борилиши қишлоқ хўжалиги экинларини совуқдан зарарланишдан ва нобуд бўлишдан асрайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×