25.9 C
Узбекистан
Вторник, 22 апреля, 2025

“Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини муайян йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” десак, муболаға бўлмайди. Сабаби унда барча соҳа ва тармоқларнинг келажаги, иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий ривожланишнинг муҳим омиллари чуқур таҳлил қилинган. Белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари очиб берилган.

Хусусан, Мурожаатномада маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш ташаббуси билдирилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси Гавҳархон Муқаддасова бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида куйидагиларни сўзлаб берди.

– Маълумки, ўтган йилнинг 26 декабрь куни давлатимиз раҳбарининг “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини ҳал этиш учун солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган Беруний, Aндижон, Олот, Зомин, Қарши, Кармана, Уйчи, Ургут, Жарқўрғон, Сайхунобод, Бўка, Боғдод, Боғот, Учтепа туманларида “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.

“Маҳалла бюджети” тизими Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси биргаликда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос хусусияти ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Қўшимча манбаларни излаш ва шу асосда уларнинг даромадлари базасини кенгайтириш йўли билан маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларининг даромадлари параметрларини сўзсиз бажариш бўйича фаолият мувофиқлаштирилган ҳолда йўлга қўйилади.

Жорий йил 1 январдан Беруний, Aндижон, Олот, Зомин, Қарши, Кармана, Уйчи, Ургут, Жарқўрғон, Сайхунобод, Бўка, Боғдод, Боғот, Учтепа туманларида мол-мулк ва ер солиғи (бундан нотурар жойлар бўйича ер ва мол-мулк солиғи мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар туман бюджетлари орқали тегишли жамғармаларга йўналтирилади.

Солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг 1 апрелга қадар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган тўланган маблағлар ва солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ажратмаларини ўз ичига олади. Шунингдек, Президентнинг 2022 йил 16 августдаги “Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган маблағларни ўз ичига олади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталига қуйидаги маълумотлар жойлаштириб борилади:

– “Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган ва амалга оширилган тадбирлар тўғрисида маълумотлар,

– жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ қарзи ҳақидаги маълумотлар.

Қолаверса, жорий йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент натижалари тўғрисидаги ахборот ва ушбу тизимни республиканинг барча туман(шаҳар)ларда жорий этиш юзасидан таклифлар киритилиши кўзда тутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×