21.5 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

2022 йилда нечта қонун қабул қилинди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинар экан, ўтган йилда қабул қилинган қонунлар бўйича маълумот берилди. Қайд этилганидек, ўтган даврда 88 та қонун, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масаласига оид Қонунчилик палатасининг 3 та қарори қабул қилиниб, маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилди.

Хусусан, бутун бир соҳани тартибга солувчи, давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган, халқимиз фаровонлигини оширишга, аҳолига енгилликлар яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган бир қатор йирик қонунлар қабул қилинди.

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги, «Давлат қарзи тўғрисида»ги, «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги, «Электрон тижорат тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги, «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги, «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.

Парламент қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти аввалги йиллар билан солиштириладиган бўлса, 2020 йилда 72 та, 2021 йилда 96 та қонун қабул қилинганини кўриш мумкин. Энг муҳими, қабул қилинаётган қонунлар мамлакатимиз ривожини таъминлашга, халқимизга қулай шароитлар яратишга хизмат қилсин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×