«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ янги сотиб олган 16 та автобус пойтахтда ҳаракатланишни бошлади.Қайд этилишича, «MAN A22 CNG» русумли автобусларнинг — 4 донаси «1-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 28-сонли «Яшнобод қурилиш коллежи – Ибн Сино 2-мавзеси»да, 4 донаси «7-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 13-сонли «Изза мавзеси – Тошкент МУМ»да, 1 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 91-сонли «Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати»да ҳаракатланмоқда.
Шунингдек, 1 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 118-сонли «Чилонзор буюм бозори – Ўзпослсавдо», 3 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 87-сонли «Чинни бозори бекати – Қорақамиш 2/4 мавзеси»да 3 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 88-сонли «Ибн Сино 2-мавзеси – М.Юсуф кўчаси» автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш учун бириктирилди, дея хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати.