35.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 13 июля, 2025

Ўзбекистонда “Kundalik” платформасидан фойдаланиш 50 фоизга етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

“Kundalik” қўллаб-қувватлаш хизматига бўлаётган мурожаатлар, шарҳлар ва хабарлар эътиборсиз қолмайди ва мунтазам таҳлил қилинади. Жорий йилда фойдаланувчиларни энг кўп қизиқтирган саволлар – сайтнинг техник имкониятлари, янги хизмат ва функцияларни яратиш, вилоятлардаги мактаб ўқитувчиларининг рақамли саводхонлигини ошириш зарурлигига тааллуқли бўлди.

Якунланган йилда “Kundalik” максимал юкламаларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчиларнинг қулай ишлаши учун замонавий юқори технологияли Dell ускунасини сотиб олди. Ускуналар “Ўзтелеком” маълумотларни қайта ишлаш марказига ўрнатилди. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги билан тузилган келишув доирасида мактабларни техник жиҳозлаш учун маблағ ажратилди.

2022 йилда “Kundalik” сайтининг “Иловалар” бўлимида “Ўзлаштириш таҳлили” хизмати ишга туширилди. Илова — боланинг билими ва мактабдаги ютуқларининг батафсил таҳлилини, фанлар бўйича рейтингини тақдим этади.“Kundalik”нинг тижорат хизматлари учун “Humans” ва “UPay”дан кешбек олиш имконияти қўшилди.

Ота-оналар ва ўқувчилар учун ўтган йили тақдим этилган Kundalik.Family иловаси 1 миллиондан ортиқ марта юклаб олинди. Ўқитувчилар интернетга уланмасдан ҳам ишлаши мумкин бўлган Kundalik.Teacher иловасидан ҳар ой 240 мингдан ортиқ ўқитувчилар фойдаланади. “Similarweb” берган маълумотларга кўра, “Kundalik” Ўзбекистондаги барча сайтларнинг машҳурлик рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

“Kundalik” платформаси Ўзбекистон ҳудудларида фаол жорий этилмоқда. Электрон журнал ва кундаликлардан фойдаланишнинг энг юқори кўрсаткичлари: Наманган, Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Бухоро вилоятларида қайд этилган. 2022 йилда “Kundalik” методистлари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 83 минг нафар ўқитувчи, туман, вилоят халқ таълими ходимлари учун 1900 марта семинар ўтказди.

Kundalik.Family иловасида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги билдиришномаларни кўриш 52 фоизгача ошди. Қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассислари электрон почта, телефон ва Телеграм-боти орқали 60 000 дан ортиқ сўровларга жавоб берди.

Янги йилда EdTech соҳасини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам берадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида эълон қилинган мактаб таълимидаги ислоҳотларга ҳисса қўшадиган янги имкониятлар ва хизматлар яратиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×