Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими томонидан фуқаро Сафарова Гулнар Аблаҳатовнанинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман бўлимига нисбатан мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мирзо Улуғбек тумани бўлими 2020 йил 25 августдаги 1307-сонли қарорининг меҳнат стажини ҳисобламасликка оид қисмини ҳақиқий эмас деб топиш мақсадида Г.Сафарованинг манфаатида Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими томонидан Тошкент туманлараро маъмурий судига киритилган даъво ариза суднинг 15.12.2022 йилдаги 5-1001 2201/2900 -сонли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мирзо Улуғбек туман бўлими зиммасига Сафарова Гулнар Аблахатовнанинг 10.09.1980 йилдан 31.08.1981йилга қадар Охангарон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 20-сонли болалар боғчаси, 09.02.1993 йилдан 15.09.1993 йилга қадар Навоий шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли болалар боғчаси, 17.01.1994 йилдан 08.10.1995 йилга қадар Навоий шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 2-сонли болалар боғчаси, 01.01.1996 йилдан 05.08.1997 йилга қадар Охонгарон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 13-сонли болалар боғчаси, 01.11.2000 йилдан 25.08.2001 йилга қадар Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 34-сонли болалар боғчаси, 11.01.2002 йилдан 05.08.2002 йил Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 23-сонли болалар боғчаси, 09.09.2003 йилдан 31.12.2004 йилга қадар Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 9-сонли болалар боғчасида ишлаган даврларини умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олиш мажбурияти юклатилсин.
Аброр Бердиев Мирзо Улуғбек туман
адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси